Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 1 апрелдан тиббиёт ходимлари ва 65 ёшдан катта шахсларни коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёни бошланди ва ўтган 26 кунда 565 мингдан ортиқ киши вакциналарнинг биринчи дозасини олди. Кузатувчиларнинг фикрича, агар эмлаш суръати ҳозиргидек суст қолса, бутун Ўзбекистон аҳолисида коронавирусга қарши иммунитет ҳосил қилишга бир неча йил керак бўлиши мумкин.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев 27 апрель куни Twitter’даги саҳифасида мазкур ҳолат бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг сўзларига асосланиб фикр билдирди. Жумладан, вакцинация жараёни нима сабабдан суст кетаётгани бўйича ҳукумат аъзосининг фикрларини эълон қилди.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга кўра, вакцина билан эмлаш жараёнлари суст кетаётганининг асосий сабаби — 65 ва ундан катта ёшдаги фуқароларимиз орасида эмланишни истаётганлар сони камлиги, вакцинага нисбатан ишонч камлигида экан. Жараённи тезлатиш учун тарғибот ишларини кучайтиришар экан.

Шунингдек, бош вазир ўринбосарининг айтишича, ой охиригача қўшимча вакцина партиялари келтирилгач, эмлаш жараёнига олий таълим ва соғлиқни салқаш тизими ходимлари жалб қилинади ҳамда кунлик эмланганлар сони бир неча бараварга ошишига эришилди.

Дониёр Ғаниев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳукумати апрель—июнь ойларида 4 миллион, йил охиригача 7 миллион аҳолини коронавирусга қарши эмлашни режалаштирган эди. 27 апрель куни Россиядан «Спутник V» вакцинаси иккинчи компонентидан 50 минг доза, Хитойдан ZF-UZ-VAC 2001 ўзбек-хитой вакцинасидан 1 миллион доза Ўзбекистонга олиб келинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Бизнес
Amazon, Meta, Alphabet ва Microsoft ходимларни қисқартириш учун 10 млрд доллардан кўпроқ маблағ сарфлайди
Маҳаллий
Тошкентда автокран қулаши оқибатида машинист вафот этди (видео) 
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради