• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди, бироқ шу вақтгача қанча вакцина келгани маълум эмас

    Ўзбекистонга 27 апрелга ўтар кечаси Россияда ишлаб чиқарилган «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинасининг навбатдаги партияси етиб келди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Аммо вазирлик айнан қанча вакцина олиб келинганини маълум қилмаган. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан билдиришларича, вакцинанинг иккинчи компонентидан 50 минг доза олиб келинган.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Вазирликнинг қайд этишича, «яқин кунларда» ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca вакциналарининг ҳам қўшимча дозалари етиб келиши керак. «Мамлакатимизда вакциналарни барча ҳудудларга тенг тақсимлаш тизими жорий қилинган бўлиб, биринчи навбатда хавф остида бўлган фуқаролар эмланмоқда», — дейилади ССВ ахборотида.

    Аввалроқ 23 апрелга ўтар кечаси Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси етказиб берилган эди (айнан қанча миқдорда вакцина олиб келингани маълум қилинмаган). Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинадиган «Спутник V»нинг ярмини тадбиркор Алишер Усмонов молиялаштирган. Олдинроқ ушбу вакцинадан жами 1 миллион доза сотиб олиниши кўзда тутилгани маълум қилинган эди.

    Ўзбекистонда 1 апрелдан 65 ёшдан катта шахслар ва тиббиёт ходимларини коронавирусга қарши ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca вакциналари билан эмлаш жараёни бошланган эди. 26 апрель ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйича 565 мингдан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши эмланган. Ҳукумат июнь ойи охиригача 4 миллионга яқин, йил охиригача 7 миллион аҳолини коронавирусга қарши эмлашни режалаштирган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонга шу вақтгача, «Спутник V»ни ҳисобга олмаса, яна 1,66 миллион доза вакцина олиб келинган. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX тизими орқали олиб келинган AstraZeneca, қолган 1 миллиони Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидир.

    27.04.2021, 12:39   Изоҳ (0)   18268
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Мени айбдор деб топсангиз, битта асос келтиринг». Карантинда тўй қилган шифокорлар ҳақида хабар берган Муборак ҳокимининг собиқ матбуот котиби фирибгарликда айбла...

    27.04.2021, 12:08

    Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони расман 2,8 мингдан ошди. ССВ уларнинг қанчаси оғир аҳволда эканлигини маълум қилмади

    27.04.2021, 11:36

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 565 мингдан ошди

    27.04.2021, 11:21

    Сўхга саёҳат: очилган йўл қувончлари, «тиззаси чопилган»лар қишлоғи, боғ сайридан маҳрум болалар, машҳури жаҳон Чашма булоғи ҳақида

    27.04.2021, 11:05

    Ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун ишдан олинган Қамаши прокурори ўрнига янги раҳбар тайинланди

    27.04.2021, 10:11

    Навоийда фуқарони фоҳишаликка ёллаб, уни Қирғизистон орқали Туркияга жўнатмоқчи бўлган аёлга жиноят иши қўзғатилди

    27.04.2021, 09:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    AKFA’нинг инновацион иситиш технологиялари AquaTherm 2024 кўргазмасида тақдим этилди


    Siberian Wellness — спорт тарғиботчиси!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Ҳеч қандай узилишларсиз, фақат ишдан завқланиш учун: Zenbook S 14 ултрабуки шарҳи


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Манзиллар яқинроқ” акцияси энди янада фойдали!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Дўзахга айлантирилаётган мигрантлар ҳаёти. Рус амалдорларининг мақсади нима?

    03.10.2024, 18:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.