• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия АҚШнинг арманлар геноциди ҳақидаги «аблаҳона» баёнотига жавоб қайтаришга ваъда берди

    АҚШ президенти Жо Байденнинг Усмонлилар империяси даврида арманларнинг ўлдирилишини геноцид деб тан олиш тўғрисидаги баёноти «ғирт аблаҳона» ва Туркия бунга яқин ойларда жавоб беради. Бу ҳақда Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Калиннинг сўзларига таяниб, «РБК» хабар берди.

    Иброҳим Калин

    Иброҳим Калин
    Фото: Reuters

    «Яқин кунлар ва ойларда турли шакл ва даражадаги реакциялар бўлади. Туркия расмийлари ушбу жуда номувофиқ ва адолатсиз баёнотга жавоб қайтаради. Америка президентининг позицияси тарихий фактлар билан тасдиқланмаган», — деди Калин ва Туркия парламенти шу ҳафта АҚШнинг ҳаракатлари тўғрисида баёнот беришини қўшимча қилди.

    АҚШ президенти Жо Байден 23 апрель куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан суҳбат чоғида арманлар геноцидини тан олиш нияти борлигини маълум қилди. Америка президенти 24 апрель — Геноцид қурбонларини хотирлаш кунида бу ҳақда расмий баёнот берди.

    Байден арманлар геноцидини тан олганидан кейин, Анқарадаги АҚШ элчиси Дэвид Саттерфилд Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Америка элчисига АҚШнинг баёноти ҳуқуқий асосга эга эмаслигини ва Анқара «уни инкор қилиб, номақбул деб ҳисоблаши ва қатъиян қоралаши»ни маълум қилган. Шунингдек, ТИВда қайд этишларича, Байденнинг баёноти Туркия ва АҚШ муносабатларига зарар етказган ва энди уни тузатиш қийин бўлади.

    Байденнинг баёнотидан кейин Туркиядаги барча Америка дипломатик муассасалари эҳтиёт чораси сифатида ўз фаолиятини икки кунга тўхтатиб туради. АҚШ элчихона ва консулхоналари келаётган душанба ва сешанба кунлари ёпиқ бўлади.

    Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Байденнинг баёнотини сиёсий оппортунизм деб баҳолади. «Ҳеч ким бизга ўтмишимиз ҳақида ҳеч нарса ўргатолмайди. Сиёсий оппортунизм — бу тинчлик ва адолатнинг энг катта хиёнати. Биз фақат популизмга асосланган ушбу баёнотни бутунлай рад этамиз», — деди Чавушўғли.

    Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев ҳам ўз навбатида Байденнинг баёнотини қоралади. Унинг фикрига кўра, Америка президентининг сўзлари «тарихий хато» ва бундай баёнот қабул қилиниши мумкин эмас. Алиев Байденнинг сўзлари минтақада пайдо бўлаётган ҳамкорлик тенденцияларига зарар етказганини ҳам таъкидлади.

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян эса Байденга миннатдорлик билдириб, АҚШ мазкур геноцидни тан олганидан кейин тарихда содир бўлган ушбу фожиа ўз расмий тасдиғини топганини таъкидлаган.

    Арманлар геноцидини тан олиш Байденнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган. Худди шундай ваъдани 2008 йилда АҚШнинг бўлғуси 44-президенти Барак Обама ҳам берган, аммо президентлик курсисида ўтказилган саккиз йил ичида у ушбу тарихий воқеаларни геноцид деб атамаган эди.

    Турли хил ҳисоб-китобларга кўра, арманларга нисбатан қирғин пайтида 660 мингдан 1,5 миллионгача одам ўлдирилган. Туркия ҳам Озарбайжон сингари 1915 йил воқеаларини геноцид деб тан олмайди, аммо ушбу халқ орасида кўплаб қурбонлар бўлганини инкор этмайди. 2014 йилда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон (амалдаги президент) мамлакат парламентида нутқ сўзлаб, ХХ аср бошларида арман миллатига қарши амалга оширилган оммавий қирғин натижасида ҳалок бўлганларнинг авлодларига илк бор ҳамдардлик билдирган эди.

    26.04.2021, 16:11   Изоҳ (0)   22285
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Индонезия соҳилларида яқинида ғойиб бўлган сувости кемаси уч қисмга бўлиниб кетган ҳолда топилди (фото)

    26.04.2021, 14:57

    Ҳиндистонда яна рекорд, мамлакатдаги вазият «коронавирус бўрони» деб таърифланди. Минглаб одамлар вафот этиб, дафн гулханлари кечаю кундуз ёнмоқда (фото)

    26.04.2021, 13:56

    COVID-касалхонадаги ёнғиндан кейин Ироқ соғлиқни сақлаш вазири ва Бағдод губернатори ишдан бўшатилди

    26.04.2021, 09:40

    Ingenuity вертолёти Марсда учинчи парвозини амалга ошириб, 50 метр масофани босиб ўтди

    26.04.2021, 09:24

    Россия АҚШни «душман» мамлакатлар рўйхатига киритди

    25.04.2021, 23:30

    Қирғизистонда америкалик сиёсатшунос наркотикларнинг ноқонуний айланмасида гумон қилинмоқда

    25.04.2021, 19:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.