• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия АҚШни «душман» мамлакатлар рўйхатига киритди

    Россия ҳукумати «душман» ва россиялик ходимларни ўз дипломатик миссияларига ишга ёллай олмайдиган мамлакатлар рўйхатини шакллантиришни бошлади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, деб ёзади Meduza.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Тушунишимизча, бутун воқеа АҚШнинг навбатдаги душманларча ҳаракатларидан бошланди… Табиийки, ‘душман’ мамлакатлар рўйхатида АҚШ борлигини сиз ҳам тушунасиз ва мен ҳам тасдиқлашим мумкин», — деди Захарова «Россия 24» телеканали эфирида.

    23 апрель куни Россия президенти Владимир Путин ўз фармони билан Россияга нисбатан «душманларча хатти-ҳаракатлар»ни амалга оширадиган мамлакатлар дипломатик миссиялари фаолиятини чеклаб, уларга «Россия ҳудудидаги жисмоний шахслар»ни ишга ёллашни тақиқлаган эди.

    Аввалроқ Мария Захарова Россия ҳукумати АҚШ ва Чехияга Россия фуқароларини ўз элчихоналарига ишга ёллашни тақиқлаганини маълум қилганди.

    Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви сўнгги марта 15 апрель куни, Америка президенти Жо Байден Россияга нисбатан янги санкциялар киритганидан кейин юз берди. Янги санкциялар Россиянинг АҚШдаги 2020 йилги президентлик сайловларига аралашиши, АҚШ ҳукумат идораларига қилинган киберҳужум ва Россиянинг Афғонистондаги америкаликларга қарши «Толибон» жангарилари билан тил бириктиргани билан боғлиқ. Оқ уй февраль ойида Россиянинг ушбу ҳаракатлари учун АҚШ расмийлари унга қарши санкциялар режалаштираётганини айтганди.

    Шунингдек, АҚШ мамлакатдан 10 нафар россиялик дипломат чиқариб юборилиши ҳақида эълон қилди. Польша АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлади. Польша Варшавадаги уч нафар россиялик дипломатни persona non grata деб эълон қилди, улар мамлакатдан чиқариб юборилади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бунга худди шу тарзда жавоб қилишини маълум қилди.

    16 апрель куни Россия президентнинг ёрдамчиси АҚШ элчиси Жон Салливанга маслаҳат учун Вашингтонга қайтиб кетишини тавсия қилди. Жон Салливан Кремлнинг тавсияларига қарамай, мамлакатни тарк этишдан бош тортди. Аммо кейинроқ Axios нашри Давлат департаменти вакилига таяниб, АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан шу ҳафта Вашингтонга жўнаб кетиб, у ерда бир неча ҳафта туриши, сўнг эса яна қайтиб келишини маълум қилди.

    Шунингдек, Россия—Чехия муносабатларининг кескинлашуви 17 апрель куни Чехия ҳукумати республика шарқидаги Врбетица қишлоғидаги ўқ-дорилар омборларида 2014 йилда содир бўлган портлашлар воқеасининг янги ҳолатларига аниқлик киритиш тўғрисида баёнот берганидан кейин бошланди. Чехия томонининг сўзларига кўра, ушбу воқеада Россия махсус хизматлари иштирок этган. The Insider ва Bellingcat агентликлари томонидан ўтказилган суриштирувга кўра, портлашлар операциясига Россия разведка бошқармасининг 29155-сонли ҳарбий қисм бошлиғи, генерал Андрей Аверянов шахсан раҳбарлик қилган. 17 апрель куни Прага Россия элчихонасининг 18 нафар ходимини чиқариб юборишни эълон қилди. Шунингдек, Чехия Сенати ҳукуматни Россия билан дўстлик шартномасини бекор қилишга ва Прагада фақат бир нафар россиялик дипломатни қолдиришга чақирди. Аввалроқ Депутатлар палатаси (Чехия парламентининг қуйи палатаси) ҳам Чехия ҳукуматини шундай чоралар кўришга чақирган эди.

    Россия айбловларни бемаъни ва асоссиз деб атади ва Чехиянинг хатти-ҳаракатларига жавоб сифатида 20 нафар чехиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди.

    Мавзуга доир:

    • АҚШнинг Россиядаги элчиси Вашингтонга қайтиб кетди
    • Медведев Россия ва АҚШ муносабатлари Совуқ уруш даврига қайтганини айтди
    • 2014 йилда Чехиядаги омборларда юз берган портлашлар бўйича операцияга Россия разведка бошқармаси генерали раҳбарлик қилган — ОАВ
    • Россия ўн нафар америкалик дипломатни АҚШга қайтариб юборади
    • Болтиқбўйи давлатлари Чехия билан бирдамлик сифатида россиялик дипломатларни ҳудудидан чиқариб юбормоқда

    25.04.2021, 23:30   Изоҳ (0)   45261
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда америкалик сиёсатшунос наркотикларнинг ноқонуний айланмасида гумон қилинмоқда

    25.04.2021, 19:13

    Ҳиндистонда COVID-19 бўйича рекордлар фонида кислород танқислиги юзага келди. АҚШ Ҳиндистонга ёрдам кўрсатишга ваъда берди

    25.04.2021, 17:32

    Индонезия президенти ғойиб бўлган сувости кемасини расман чўкиб кетган деб эълон қилди

    25.04.2021, 16:31

    Бағдоддаги COVID-касалхонада ёнғин юз берди, 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ироқда уч кунлик мотам эълон қилинди (видео)

    25.04.2021, 15:30

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиққанини эълон қилди

    25.04.2021, 13:28

    Байден арманлар геноцидини тан олганидан кейин АҚШ элчиси Туркия ТИВга чақирилди. Туркиядаги АҚШ дипломатик ваколатхоналари вақтинчалик ёпилади

    25.04.2021, 12:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.