• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» мухбирига қўполлик қилган Қарши шаҳар бош «милиционери» ўринбосари, кутилганидек, ҳайфсан олди. Қашқадарё жамоатчилиги унга аслида қаттиқроқ жазо тайинланиши кераклигини таъкидламоқда

    «Дарё» интернет-нашри мухбири Отабек Қўлдошевга нисбатан қўполлик қилган Қарши шаҳар Ички ишлар органлари (ИИО) фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ФМБ) бошлиғи ўринбосари Азамат Шаймардановга нисбатан «қаттиқ ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати 26 апрель куни маълум қилди.

    Азамат Шаймарданов.

    Азамат Шаймарданов.
    Кадр: Telegram

    Отабек Қўлдошев 2021 йилнинг 16 апрель куни Қарши шаҳридаги Кўк гумбаз жоме масжидидан Рамазон ойининг биринчи жума намозидан фоторепортаж тайёрлаётган вақтида Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари Азамат Шаймардановнинг қаршилигига учраган эди.

    Шаймарданов журналистнинг иш қуролини зўрлик билан тортиб олиб, қўл остидаги ходимларга Отабек Қўлдошевни «олиб бориб, тиқиб қўйиш»ни буюрган. Журналист ИИО ФМБнинг махсус автомобилида ярим соат олиб юрилиб, охири Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ички ишлар бўлими (ИИБ)га етказилган.

    «Дарё» таҳририяти воқеадан хабар топиши билан Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланган, шунингдек, қашқадарёлик бир гуруҳ журналист ва блогерлар Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ олдида тўпланган. Кўп ўтмай ИИБга Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Б.Мирзаев ва вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова ҳам етиб келган. Масъуллар журналист нима сабабдан бўлимга олиб келингани юзасидан тайинли ахборот бермай, қўполлик қилган ходимга чора кўрилишини билдирган.

    Отабек Қўлдошев.

    Отабек Қўлдошев.
    Фото: Telegram

    Юзага келган вазият юзасидан ИИВ матбуот хизмати ҳам баёнот бериб, «мухбир Отабек Қўлдошев билан суҳбат жараёнида касб этикасини бузган ички ишлар органи ходимининг ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши»ни маълум қилганди. Ҳодиса ижтимоий тармоқларда акс-садо бериб, вазиятга, жумладан, Масс-медиа фонди раҳбари Комил Алламжонов ва АОКА ҳам муносабат билдирган эди. Жумладан, агентлик «бу каби ҳолатлар давлат сиёсатига зид» эканлигини алоҳида таъкидлаган. Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев эса Отабек Қўлдошев билан суҳбатда «иш унинг назоратида экани, айбдорга қонуний чора кўрилиши»ни билдирган эди.

    Қашқадарёлик журналист ва блогерлар хавотирда

    «Дарё» Қашқадарё ИИБнинг баёноти эълон қилиниши арафасида қашқадарёлик журналист ва блогерларнинг вазият юзасидан фикрларини ўрганган эди. Эътиборга молик томони, жамоатчилик фаоллари журналистга нисбатан қўполлик қилган ички ишлар органи ходимига нисбатан қаттиқ жазо тайинланишига ишонмаслигини вилоят ИИБ баёнотидан аввал билдирган эди.

    «Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати айни кунга қадар тизимда хатога йўл қўйган ходимга кескин чора кўргани ҳақида бирор марта хабар бермаган. Демак, ё бошқарма ахборот хизмати бундай маълумотни яширган, ёки тизимда ўзбошимча ходимларга умуман чора кўрилмайди», — дея тахмин қилади блогер Отабек Артиков.

    Отабек Артиков.

    Отабек Артиков.
    Фото: «Дарё»

    «Тўғриси, ИИВдан ижобий натижа кутмаяпман. Журналистга қилинган муносабатни кўриб, мен ИИБ ходимларини совет даври милиционерларига ўхшатдим. Ўша пайтда ИИБ кучишлатар тизим эди. Афтидан, Қашқадарёдаги ИИБ ходимлари ҳам ўзини ҳамон кучишлатар тизим вакиллари деб билади. Шу боис менда тизимга нисбатан шубҳа бор», — деди блогер.

    «Бўлиб ўтган воқеа видеосини кўргач, менда эски замон қайтдимикин, энди ИИБ ходимларини телефон ёки камерада тасвирга олиш мумкин эмасмикин, яна ўшандай ‘олиб бориб тиқ’, ‘қама’, ‘кўзига кўрсатиб қўй’, деган тамойил бўйича иш олиб бориляптими, деган ҳадик пайдо бўлди», — дейди бошқа бир блогер Мақсуд Музаффаров.

    Мақсуд Музаффаров.

    Мақсуд Музаффаров.
    Фото: «Дарё»

    Блогер Отабек Артиков эса мазкур жараёнда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулованинг «журналист ёки блогер кўчада хизмат гувоҳномасини ёки бейжигини олиб юриши керак» дея фикр билдирганини ҳам қоралади (қайд этиш жоиз, Отабек Қўлдошев масжиддан репортаж тайёрлаётган вақтида хизмат гувоҳномаси ёнида бўлмаган, у гувоҳномасини ИИБ ходимлари сўрагач машинасидан олиб келган).

    «Ирода Расулова ўша ҳолатда ҳам журналистни айбдорга чиқармоқчи бўлди. Бу эса менда ҳадик пайдо бўлишига, эртага мен ҳам ‘Дарйў мухбири тушган ҳолатга тушиб қолмасмикинман деган қўрқув пайдо бўлишига сабаб бўлди. Ваҳоланки, блогерларда хизмат гувоҳномаси ҳам, бейжик ҳам бўлмаслигини ёш бола ҳам билади. ИИБ ахборот хизмати раҳбари шундай деб тургач, ходимларидан нимани кутамиз?!», — дейди блогер Отабек Артиков.

    «Президент сиёсатига хиёнат»

    Ушбу кўнгилсиз воқеа президент Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситаларига катта ишонч билдираётган ва ҳурмат кўрсатаётган, уларнинг ходимларини «елкадош», «ёрдамчи» деб атаётган вақтда юз бергани янада ачинарли. Блогер Мақсуд Музаффаров бу борада кескин муносабат билдиргани ҳам тушунарли.

    «Вилоят ИИБдан тизимдаги ходимларга журналист ва блогерлар билан мулоқот қилишни, ишлашни ўргатишларини талаб қилиб қолардим. Боиси президентимизнинг бугунги ОАВга бўлган ҳурмати чексиз. Журналистга қилинган муносабат эса Президентнинг бугунги кундаги сиёсатига хиёнат деб ҳисоблайман», — дейди у.

    Норбўта Ғозиев.

    Норбўта Ғозиев.
    Фото: Telegram

    «Ҳуқуқ» газетасининг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Норбўта Ғозиев ҳам шу фикрда: «Президент журналистларга ‘Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман, адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар, ортингизда президент турибди’, деб турган бир пайтда, журналист ва блогерларга нисбатан ноҳақ, турли тазйиқлар ўтказган ИИБ ходимлари жазоланганидан кейин ҳам бундай ҳолатнинг такрорланиши соҳа ходимлари учун уят».

    «Бундай ходим ишдан бўшатилиши керак»

    Блогер Фаррух Файзиевнинг сўзларига кўра, фуқарога қўполлик қилган ходимнинг узр сўраш ёки ҳайфсан олиш билан қутилиб кетиши ИИВ тизимидаги ўзбошимча ходимлар сони кўпайишига сабаб бўлиши мумкин. Айни вақтда, бошқа бир гуруҳ блогерлар, қўпол ходимга нисбатан кескин жазо тайинланишига ишонмаса-да, аслида у ишдан бўшатилиши кераклигини таъкидламоқда.

    Фаррух Файзиев.

    Фаррух Файзиев.
    Фото: «Дарё»

    «Вазирлик ўз ходимга чора кўришига унчалик ишонмайман. Хизмат текшируви ўтказилмоқда, чора кўрамиз дейишади ва шу билан ҳаммаси унутилади. ЙПХ инспекторларининг ИИБ ходими номига доғ тушириши ҳолатларини исботлаб берамиз, аммо улар доим узр сўраш ва танбеҳ олиш билан қутилиб қолади. Аслида президентнинг 3413-сонли қарори бор, унга кўра, ИИБ ходими номига доғ туширган ходимга ишдан бўшатишгача бўлган чора қўлланилиши керак. Фикримча, журналистга қилинган муносабат учун бу ходим ишдан бўшаши керак», — дея қўшимча қилди Мақсуд Музаффаров.

    Умид Каримов.

    Умид Каримов.
    Фото: «Дарё»

    Капитан Каримов тахаллуси билан фаолият олиб борувчи блогер Умид Каримовнинг таъкидлашича, амалдаги тизимда мансабдор ходимнинг ишдан бўшатилиши ҳам унинг учун етарлича жазо эмас, чунки аксарият ҳолларда бундай ходимлар шов-шувлар тиниб, эътибор сусайгач, бирор қуйи лавозимда, масалан, туман бўлимида иш бошлайди. «Тахминимча, ишдан олинса ҳам, қайсидир туманга ишга қўйилади», — дейди блогер.

    Қашқадарё вилоят ИИБнинг 26 апрелдаги баёнотида таъкидланишича, «‘Ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари’нинг тегишли бандлари ҳамда ИИО фаолиятини тартибга солувчи меъёрий буйруқлар талабларини қўпол равишда бузиб, фуқароларда ИИОларига нисбатан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлгани учун Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари Азамат Шаймардановга нисбатан ‘қаттиқ ҳайфсан’ интизомий жазоси қўлланди». Хизмат текшируви хулосаси нусхаси ва тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Қарши шаҳар прокуратурасига юборилган — тайинланган жазонинг қанчалик ҳаққоний ва қонунийлигига энди прокуратура органлари баҳо беради.

    26.04.2021, 19:03   Изоҳ (0)   22588
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги собиқ «ТАПОиЧ» ҳудудида ёнғин юз берди

    26.04.2021, 18:22

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди

    26.04.2021, 18:11

    Ўзбекистонда ҳам аниқланган коронавируснинг «африкача» штамми ҳақида маълумот берилди

    26.04.2021, 17:59

    Шавкат Мирзиёев шу ҳафта қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор ўтказади

    26.04.2021, 17:45

    Россияда қийин аҳволда қолган 9 нафар ўзбекистонлик чартер рейс билан бепул ватанга қайтарилди

    26.04.2021, 17:36

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    26.04.2021, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сўнгги пост: 20 ёшида ҳаётдан кўз юмган жанубий кореялик супермоделнинг аянчли қисмати 

    Шоу-бизнес | 1 июл, 10:58

    Россия кузгача Одессани босиб олиши ва фронтни ёриб ўтиши мумкин — FТ

    Дунё | 1 июл, 10:52

    Пенсия ва нафақалар ошди, уй-жой олишда янги тизим, тадбиркорларга енгиллик: 1 июлдан қатор ўзгаришлар кучга кирди

    Ўзбекистон | 1 июл, 10:34

    Мбаппе “Ювентус”га қарши майдонга тушадими?

    Спорт | 1 июл, 10:27

    Болаликни ёдга солувчи эртак: “Мио, болагинам Мио” фильми актёрларининг тақдири қандай кечди?

    Лайфстайл | 1 июл, 10:27

    Трамп Сурияга қарши санкцияларни расман бекор қилди

    Дунё | 1 июл, 10:14

    Лукашенко аҳолини “ҳокимият учун дуо қилиш”га чақирди

    Дунё | 1 июл, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.