Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида 24 апрель, шанба куни -109 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида беллашувлар бўлиб ўтди.

Фото: Оғир атлетика федерацияси

Фото: Оғир атлетика федерацияси

Қизиқарли кечган баҳсларда Руслан Нуриддинов олтин медалга эга чиққан бўлса, яна бир ўзбекистонлик атлет Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди.

Даст кўтариш машқида хитойлик Янг Чже 200 кг оғирликни ўзига бўйсундириб, жаҳон рекордини янгилади. Охирги уриниши омадсиз чиққан Акбар 194 кг тошни кўтарган бўлса, Руслан 188 кг билан чекланди.

Силтаб кўтариш машқида Янг Чже 115 кг билан кифояланди.

Иккинчи уринишда 234 килограммни кўтара олган Акбар Жўраев ҳам силтаб кўтариш, ҳам икки курашда Осиё рекордини янгилашга эришди.

Орадан кўп ўтмай, энди Руслан Нуриддинов 241 килограммни бўйсундириб, ҳам силтаб кўтаришда, ҳам икки кураш натижасига кўра Осиё ва Жаҳон рекордларини янгилашга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Руслан Нуриддинов олтин медалга сазовор бўлди.

Фото: Оғир атлетика федерацияси

Фото: Оғир атлетика федерацияси

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Нуриддинов Лондон Олимпиадасидаги таҳлилларидан допинг топилгани учун дисквалификацияга учраганди. Кейинчалик спорт арбитраж суди қарори билан 2020 йилнинг декабрида дисквалификациянинг қолган икки йил муддати бекор қилингани маълум бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди