Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Губернатор Кубоги—2021 мусобақасининг финал баҳслари 24 апрель, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Супер оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов финалда россиялик Иван Верясовга қарши баҳс олиб борди. Иккинчи раундда Баҳодир рақибини икки бор нокдаун ҳолатига туширди. Учинчи уринишда эса Верясов даҳшатли нокаутни қабул қилиб олди.

Шу тариқа Жалолов халқаро мусобақа олтин медалига эга чиқди ва 450 минг рубль (63 млн сўм) сазовор бўлди.

Аввалроқ Нодиржон Мирзааҳмедов, Шаҳобиддин Зоиров ва Миразизбек Мирзахалилов финални ғалаба билан якунлаб, ғолибликни қўлга киритди. Абдумалик Ҳалоков эса финалда енгилиб, кумуш медал билан чекланди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)