Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Арсенал» Англия Премьер Лигаси 33-тури доирасида 23 апрель куни «Эвертон»га қарши кечган баҳсда ютқазиб қўйди (0:1).

Фото: Goal

Фото: Goal

Микель Артета шогирдлари 2020/21 йилги мавсумда мусобақа доирасидаги 25 уй ўйинидан 9 тасини бой берди.

Бу «Арсенал» учун 1929/30 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон натижа бўлди. 91 йил аввал ҳам лондонликлар бутун мавсум давомида тўққизта уй ўйинида ютқазиб қўйганди.

Шунингдек, «канонирлар» 1996 йилнинг январидан бери илк бор ўз уйида «Эвертон»га ютқазди.

«Арсенал» 33 ўйинда 46 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 9-ўринда кетмоқда. Жамоа жорий мавсум АПЛда яна иккита уй ўйинида иштирок этади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов