«Милан» ҳужумчи Златан Иброҳимович билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

Фото: «Милан»

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, 39 ёшли ҳужумчи билан имзоланган янги келишув 2021/22 йилги мавсум сўнгига қадар қадар амал қилади. Иброҳимовичнинг «Милан»да йилига 7 миллион евро олиши айтилмоқда.

Октябрь ойида 40 ёшга тўладиган футболчи 2020/21 йилги мавсумда А Сериянинг 17 ўйинида 15 гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг «Милан»даги умумий статистикаси эса қуйидагича: 130 ўйин, 84 гол.

Эслатиб ўтамиз, Златан 2010—2012 йиллар мобайнида «Милан»да ҳаракат қилган. Унинг сўнгги клуби «Лос-Анжелас Гелакси» бўлиб, Ибра 2020 йилнинг ноябрь ойида у ерни тарк этиб, Италия клуби сафига қўшилганди.