УЕФА Европа Чемпионати доирасидаги бир қатор учрашувларни Лондонга кўчирмоқчи, дея хабар қилмоқда The Telegraph.
Хабарларга кўра, Испаниянинг Бильбао шаҳри Евро—2020 мезбонлигидан чиққан. Шунингдек, Дублин шаҳри ҳам мезбонлар рўйхатидан ўчирилиши кутилмоқда.
Мезбонсиз қолган ушбу ўйинларнинг айримлари «Уэмбли»га берилиши мумкин. УЕФА бу орқали Европа Суперлигасига қарши курашда жонбозлик кўрсатган Англия футбол ассоциацияси ва унинг раҳбари Марк Буллингҳемга миннатдорчилик билдирмоқчи.
Бироқ ўйинларнинг ҳаммаси ҳам Англияга берилмайди. Сабаби УЕФА томошабинларнинг кўпроқ ташрифига рухсат берилган мамлакатлар, хусусан, Россияга ҳам айрим учрашувларни бўлиб бермоқчи.
Евро—2020 мусобақаси коронавирус пандемияси сабаб 2021 йилга кўчирилганди. Аввалига мусобақа Европанинг 12 та шаҳрида ўтказилиши режалаштирилганди.
Аввалроқ 12 клуб Европа Суперлигаси мусобақасини ташкил этган, бироқ янги лойиҳа АПЛ 6 клубининг чиқиб кетиши натижасида муваффақиятсизликка учраганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)