Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича Губернатор Кубоги—2021 мусобақаси давом этмоқда.
Мусобақанинг тўртинчи кунида уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
Абдумалик Ҳалоков (-60 кг) россиялик Жамал Бадрутдиновга қарши жанг қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Бобоусмон Ботуров (-69 кг) эса Молдова вакили Дмитрий Галагоцга имкон қолдирмади.
81 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга чиқадиган Дилшод Рўзметов қозоғистонлик Жаҳон чемпиони Бекзад Нурдаулетовга тўқнаш келди. Жангда Рўзметов имкониятни бой бериб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)