Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Instagram ижтимоий тармоғи яқин ҳафталарда ҳақоратли хабарларни беркитишга имкон берувчи функцияни ишга туширади. Уни фойдаланувчи ўз хоҳишига қараб ёқиши мумкин, деб хабар беради Esquire.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ижтимоий тармоқ ушбу функцияни ирқчилик, таҳдид ва нафратни қўзғатишга қарши кураш мақсадларида ишлаб чиққан. Бу каби муаммо, айниқса, кўплаб обуначиларига эга машҳурларда учрайди.

Компания экспертлар билан бирга ҳақоратли жумлалар, сўзлар ва ҳатто эможилар рўйхатини тузиб чиққан бўлиб, янги функция унинг доирасида фильтрлаш ишларини амалга оширади. Шунингдек, фойдаланувчилар мулоқот давомида ўзлари ўқишни истамаган жумлаларни ҳам рўйхатга қўшиши мумкин.

Бундан ташқари, Instagram нафақат алоҳида аккаунтни, балки кўришни истамаган ушбу фойдаланувчи келажакда яратиши мумкин бўлган ҳар қандай аккаунтни блоклаб қўйиши мумкин.

Аввалроқ Instagram ва Facebook лайкларни яшириш функциясини синовдан ўтказишни бошлагани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар