Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатидаги балиқчилар оғирлиги 271 килограмм келадиган тунец балиғини тутишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, мазкур тунец ўртача ўлчамдаги балиқларда тўрт баробар катта. Одатда бу турдаги балиқларнинг оғирлиги 60 килограммдан ошмайди.
«Бу, шубҳасиз, ажойиб балиқ. У яхши ҳолатда», — дейди Сидней балиқ бозори менежери Эрик Пул.
Балиқчилар томонидан ушланган рекорд даражадаги ўлжа шу куннинг ўзида Сидней балиқ бозорида Японияга маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчи Claudio’s Seafood денгиз маҳсулотлари ритейлерига сотилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Токио балиқ бозоридаги аукционда оғирлиги 278 килограмм бўлган тунец балиғи салкам 3,1 миллион АҚШ долларига сотилганди.
Изоҳ (0)