Twitter ижтимоий тармоғида аргентиналик фойдаланувчи бир хандаққа икки маротаба тиқилиб қолган шошқалоқ қўзичоқнинг видеоси билан бўлишди.
Ҳайвон зовур учун қазилган хандақ атрофида сакраб юриб, «тузоқ»қа тушиб қолган. Гувоҳлардан бири қўйга ёрдам бериб, уни чиқариб олган. У эса хурсандлигидан сакраб кетган ва кўп ўтмай яна хандаққа тиқилиб қолган.
https://twitter.com/urupzia/status/1383518691963260933
Аввалроқ Германиянинг Росток шаҳрида яшовчи эркак уй ҳайвонлари солиғини тўламаслик учун полицияга итини қўй деб таништирган эди.
Изоҳ (0)