• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мутахассислар Facebook Messenger фойдаланувчиларини киберҳужум ҳақида огоҳлантирди

    Киберҳужумларни бартараф этишга ихтисослашган Group-IB компанияси Facebook’ни 84 та мамлакатдаги Messenger фойдаланувчиларига уюштирилган кенг кўламли киберҳужум ҳақида огоҳлантирди, деб ёзмоқда «РБК».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Мутахассислар биринчи марта 2020 йилнинг ёз фаслида жабрланувчининг ўз аккаунтига кириш ҳуқуқини йўқотиши ва шахсий маълумотларининг тармоққа чиқиб кетиш хавфини пайдо қилувчи фирибгарлик тизими ҳақида маълум қилган эди. Қонунбузарлар фойдаланувчиларга Facebook Messenger дастури учун мавжуд бўлмаган «янгиланиш» ҳаволаларини юборган. 2021 йилнинг апрель ойида Facebook’да мессенжернинг «охирги янгиланиши»ни таклиф қилган сохта постлар сони 5,7 мингтага етди.

    Фирибгарлар ўзларининг реклама постларида ҳақиқий мессенжерга мос келадиган номлардан фойдаланган (Messanger, Meseenger, Masssengar ва ҳоказо), дастурнинг ёрлиғи сифатида эса ҳақиқий Messenger’нинг расмий логотипидан ишлатилган. Хабарларнинг ўзида эса мессенжернинг янги функциялари тўғрисида маълумот берилиб, хусусан, мессенжернинг янги Голд версиясини юклаб олиш тавсия этилган.

    Шу каби постларда келтирилган ҳавола орқали фойдаланувчи сохта авторизация шаклига эга бўлган фишинг сайтига киради. Оқибатда жабрланувчи ўз аккаунтига кириш ҳуқуқини йўқотиш ва шахсий маълумотларининг тармоққа чиқиб кетиши хавфига дуч келади. Кейинчалик бу маълумотлар хакерлар томонидан товламачилик ва спам-хабар учун ишлатилиши ёки хакерлик форумларида сотиб юборилиши мумкин, дейилади хабарда.

    Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун Group-IB мутахассислари дастурларни ва янгиланишларни фақат мобил иловаларнинг расмий дўконларидан юклаб олишни, компаниянинг фақат тасдиқланган аккаунтлари билан ишлашни, шунингдек, агар фойдаланувчи Facebook Messenger’га кириш учун авторизация сўрайдиган сайтга кириб қолган бўлса, қисқа ҳаволалардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишни ва домен номини текширишни маслаҳат бермоқда.

    Group-IB маълумотларига кўра, шу пайтгача 84 та мамлакатнинг фойдаланувчиларга ҳужум қилинган, улар орасида Россия, Европа, Осиё, Яқин Шарқ, Африка, Шимолий ва Жанубий Америка давлатлари ҳам бор.

    Аввалроқ апрель ойининг бошида Business Insider нашри 530 миллион Facebook фойдаланувчиларига тегишли телефон рақамлар, исм-фамилиялар, туғилган саналар ва электрон почта манзилларининг тармоққа чиқиб кетгани ҳақида хабар берган эди.

    Бунинг натижасида дунёнинг 106 мамлакати, хусусан, АҚШнинг 32 миллион, Буюк Британиянинг 11 миллион, Ҳиндистоннинг 6 миллион аҳолиси зарар кўрди. The Sun нашрининг ёзишича, ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукербергнинг фойдаланувчи идентификатори, телефон рақами, манзили, никоҳи ҳақидаги маълумотлари ҳам тармоққа чиқиб кетган.

    Шунингдек, Clubhouse ижтимоий тармоғининг 1,3 миллион фойдаланувчисига тегишли маълумотлар ошкор бўлди. Маълумотарга кўра, Clubhouse фойдаланувчиларининг маълумотлари машҳур хакерлик форумида бепул кўринишда пайдо бўлган.

    Мавзуга доир:

    • ОАВ: Twitter Clubhouse ижтимоий тармоғини сотиб олишни режалаштирмоқда
    • АҚШда Жо Байден ва Билл Гейтснинг Twitter аккаунтларини бузиб кирган ўсмир судланди
    • Хакерлар бир нечта мамлакатлардаги 150 мингдан ортиқ кузатув камераларига ҳужум уюштирди

    21.04.2021, 07:31   Изоҳ (0)   16147
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оксфорд университети коронавирусдан тузалган кўнгиллиларга вирусни қайта юқтиришни бошлайди. Бу касалликка нисбатан иммунитет қандай ишлашини тушуниш учун керак

    21.04.2021, 07:07

    Меркель Путинни шахсий суҳбатлардагина очиқчасига танқид қилишини айтди

    20.04.2021, 23:34

    Россия икки нафар болгариялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

    20.04.2021, 21:18

    Россия Арктикада йирик ҳарбий машғулотларни бошлади

    20.04.2021, 20:13

    Россия ўз космик станциясини қуришни бошлади (видео)

    20.04.2021, 19:34

    Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморларни заҳарли ўт билан даволаш ҳақида айтган соғлиқни сақлаш вазирининг истеъфоси талаб қилинмоқда

    20.04.2021, 18:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.