• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бир тилни барча учун мажбурий ‘халқ тили’га айлантиришдан тийилайлик» — Расул Кушербаев

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 20 апрель куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар « ‘Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида’ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бобма-боб, моддама-модда кўриб чиқди. Парламент қуйи палатаси матбуот хизматининг қайд этишича, лойиҳадаги давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида давлат тилининг қўлланилиши билан боғлиқ масалалар қизғин баҳс-мунозаларга сабаб бўлди.

    «Миллий тикланиш» фракцияси раиси, депутат Алишер Қодировнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси муҳокамасида «ХДПнинг советча қарашлари ва ‘Миллий тикланиш’ни азалдан жини суймайдиганлар билан қонунга жиддий эътибор бермаётганларнинг кайфиятлари» устуворлик қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўзбек тили қадрини кўтариш ва уни устуворлигини таъминлаш учун киритаётган таклифларимиз ‘қолган миллатларни хафа қилиб қўймаслигимиз керак’ ёндашуви билан қабул қилинмай қоладигандек. Кечаги сессияда шундай нормалардан бири етарли овоз йиғмади», — деган у ўзининг Telegram каналида.

    Унинг айтишича, қонун лойиҳасининг 4-моддасида белгиланган фуқарони давлат тилини билмаганлиги учун ҳуқуқини чекламаслик тўғрисидаги норма кўпчилик овози билан қабул қилинган.

    «Тахмин қиляпман, шу кетишда 11-моддадаги давлат хизматчисига давлат тилини билиш, 13-моддадаги давлат идоралари аризаларни давлат тилида қабул қилиши ва жавоб бериши, 17-моддадаги барча миллатларни ўз она тилларида таълим олишларига устуворлик бериш бўйича нормалар ҳам чиқариб ташланади», — дейди депутат.

    «Ҳаммани ўйлаш, албатта, яхши, ўйляпмиз ҳам, бу қонун лойиҳасида биронта бошқа миллатли ватандошларимиз ҳуқуқини камситадиган норма йўқ… лекин бу меҳрибонлик ўзимизни камситиш ҳисобига бўлмаслиги керак… Парламент сайловларида масъулиятли бўлинг. Чунки шу ерда миллат ё қаддини ростлайди ёки тиз чўкади», — дейди Алишер Қодиров.

    ЎзЛиДеП аъзоси, депутат Расул Кушербаев бунга жавобан Ўзбекистондаги озчилик миллат вакилларига нисбатан бўлаётган эътиборни «меҳрибонлик» учун қилинаётган иш мазмунида қабул қилиб бўлмаслигини айтган. «Ким ‘меҳрибонлик’ сўрабди, кимга керак бундай ‘меҳрибонлик’, тенглик камситишга олиб бориши нима деган гап? ‘Ўзимизни’ деб кимни айтяпмиз?», — дейди Кушербаев.

    Фото: «Дарё »

    Фото: «Дарё »

    Шунингдек, давлат тили билан боғлиқ масалани кўп миллатли мамлакатда фақат қайсидир миллат тақдири билан боғлайвериш нотўғри эканини таъкидлади. «Биз барчамиз кўп миллатли Ўзбекистоннинг фуқаролари шу юртнинг бир бўлагимиз».

    «Шу мамлакатда туғилиб ўсган ва мамлакат ривожи, ҳаёти учун озми кўпми ҳамма миллатлар қатори ҳисса қўшган озчилик миллат авлоди сифатида бундай мазмундаги гапларни эшитиш шахсан менга оғриқли бўлмоқда. Билмадим буни танада ҳис қилиб кўриш учун Ўзбекистонда ўзбек миллатидан бошқа миллат вакили бўлиб туғилиб, яшаб кўриш керакдир. Лекин бугун буни айрим ҳамкасбларимиз таналарида ҳис этмай, енгил ўтиб кетишди, саволлар мазмунига чуқур киришмади», — деган депутат.

    ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси масала давлат тилида иш юритиш ҳақида кетаётганини эслатади ва давлат ишлари билан боғлиқ масалаларда давлат тилига амал қилишни кучайтириш кераклигини таъкидлайди.

    «Лекин бир тилни бу мамлакатдаги барча учун мажбурий ‘халқ тили’га айлантиришдан тийилайлик. Чунки гап давлат тили ҳақида кетмоқда. Давлат тили эса битта-ўзбек тили, халқ тили эса кўп.

    Миллат, миллат, миллат, деган сўзни такрорлайверишни ҳам сал озайтирайлик энди. Ахир мамлакат биргина миллатга тегишли эмас-ку, оғайнилар! Биз макон ва миллатни танлаб туғилибмизми? Мақсадларимизни мамлакат, халқ, деган тушунча билан боғлашга ҳам ўтайлик энди. Ҳар сафар миллат деявериш шу юртдаги бошқалар учун камида оғир ботиши мумкинлигини ҳам ўйлайлик, айниқса зиёлилар», — деган Расул Кушербаев.

    ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси, депутат Дониёр Ғаниевнинг қайд этишича, лойиҳанинг 9-моддаси қизғин муҳокама ва тортишувларга сабаб бўлди. Ушбу модданинг 1-қисмига кўра, давлат тили фақатгина давлат органлари ва ташкилотларида иш юритиш тили сифатида белгиланмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ваҳолангки, бундан 30 йил аввал қилинган қонунда ҳам давлат органлари билан бир қаторда барча корхона, ташкилот ва жамоат бирлашмаларида ҳам давлат тили асосий иш юритиш тили, этиб белгиланган. Лекин негадир давлат тилини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган янги қонун лойиҳасида давлат тилидан фойдаланиш ва уни татбиқ этиш чегараларини торайтириш таклиф этилмоқда. Бу худди қош қўяман деб, кўз чиқаришдек гап», — дейди у.

    Дониёр Ғаниевнинг билдиришича, овоз бериш натижаларига кўра, қонун лойиҳасини янги қонун тарзида қабул қилиш таклифи депутатлар томонидан маъқулланмаган ва 1989 йилда қабул қилинган тарихий қонун ўз кучида қоладиган бўлди. Таклиф этилаётган янги нормалар эса асосий қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар сифатида қабул қилинади.

    Шунингдек, Алишер Қодировнинг қонун лойиҳаси муҳокамаларда бошқа партия депутатларининг қонунга жиддий эътибор бермаётгани ҳақидаги гапига муносабат билдириб, 19—20 апрель кунлари бўлиб ўтган муҳокамаларда энг фаол иштирок этган депутатлар ЎзЛидеП фракцияси аъзолари бўлганини, Алишер Қодиров ва яна бир-икки депутатни ҳисобга олмаганда, «Миллий тикланиш» партияси сиёсий фракцияси депутатларининг катта қисми ҳам негадир қонун лойиҳасига бефарқ бўлиб, муҳокамаларда деярли иштирок этмаганини билдирган.

    «Аслида, ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатида мавқейини ошириш ва мустаҳкамлаш, партиявийлигидан қатъи назар ҳар бир депутатнинг бурчидир. Ҳозир ‘Давлат тили тўғрисида’ги қонун лойиҳасидан партия манфаатлари йўлида фойдаланишнинг, унинг муҳокамаларини партия нуфузини ошириш нуқтаи назаридан талқин этишнинг ўрни эмас», — деб таъкидлаган Дониёр Ғаниев.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг қайд этишича, қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиладиган бўлди.

    Мавзуга доир: «Ўзбекнинг боласи ўзбек қадриятлари билан тарбия кўрсин» — Алишер Қодиров она тилини билмайдиган «янги авлод ўзбеклари» ҳақида

    21.04.2021, 15:22   Изоҳ (0)   39727
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда ҳомиладор хотини, қайнанаси ва икки нафар болани пичоқлаб ўлдирган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    21.04.2021, 14:47

     Ўзбекистонда 22 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    21.04.2021, 13:46

    Комил Алламжонов ОАВ фаолияти билан шуғулланувчи бизнесларга бўлаётган босимга қарши фикр билдирди

    21.04.2021, 13:22

    «Пишган овқатга солинган хом гўшт, сариёғ ўрнига ‘Спред’ » — Самарқанддаги боғчаларда қатор қонунбузарликлар аниқланди

    21.04.2021, 13:10

    Мурод Хонтўраев Отабек Умаровнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

    21.04.2021, 12:51

    Ичанқалъада қадимий қудуқ топилди. Унинг ёши 150 да эканлиги тахмин қилинмоқда

    21.04.2021, 12:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.