Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 32-турида «Челси» 20 апрель, сешанба куни «Брайтон» билан баҳс юритди.

Фото: Twitter

Лондонда ўтган баҳсда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Шу тариқа Томас Тухель шогирдлари кучли босим (жамоа мухлислари клубнинг Европа Суперлигасига қўшилганидан норози эканини билдириб, намойишлар ўтказмоқда) остида ўтган баҳсда муҳим бўлган очколарни қўлдан бой берди.

Ушбу дурангдан кейин «кўклар» 55 очко билан 4-поғонада бормоқда. Ҳисобида 33 очко бўлган «Брайтон» эса 16-ўринни банд этган.

АПЛ

32-тур баҳси

20 апрель, сешанба

«Челси» — «Брайтон» 0:0

«Челси»: Аррисабалага, Алонсо (Ҳадсон-Одои, 67), Кристенсен, Зума, Жеймс, Ҳавертц (Вернер, 67), Маунт, Пулишич, Жоржиньо, Зиёш (Жиру, 77), Рюдигер.

«Брайтон»: Санчес, Берн, Уэбстер, Данк, Велтман, Мак Аллистер (Мопе, 74), Биссума, Троссард (Лаллана, 60), Гросс, Уайт, Уэлбек (Модер, 86).

Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (35), Зума (35), Уайт (73).

Четлатиш: Уайт (90).