• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Иш изловчилардан қочманг!» — ХДП вакили Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилди

    Норасмий тарзда шаклланган мардикор бозорлари ҳамон ёлланма ишчилар билан гавжум. Бу ерда бир марталик, кунлик, қисман қурилиш ва ойлик ишлар ўз эгаларини топади.

    Кўп ҳолларда иш берувчилар томонидан арзимас сабабларга кўра хизмат ҳақини қисман ёки умуман бермаслик ҳолати учрайди. Ёлланма ишчилар деярли ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқсиз фаолият олиб боради. Масалан, оғзаки келишувлар, меҳнат дафтарчасининг юритилмаслиги каби ҳолатлар унга пенсия ёшига етганда панд бериши тайин. Ўзини суғурта қилдирмайди, ваҳоланки, улар уй бузиш, дарахт кесиш, чуқур кавлаш, юк ташиш каби кўплаб хавфли иш шароитида ишлайди. Жароҳат олиш эҳтимоли жуда юқори. Даволанишга эса умуман имтиёз берилмайди.

    Шу боисдан Ўзбекистон Халқ демократик партияси мазкур масалаларда ўз позициясини намоён қилиб, вақтинчалик ишларни бажарувчи фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш, ишчиларга зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш учун Ўзбекистонда фаолият юритаётган норасмий, бир марталик иш билан таъминлаш жамоат жойларида замонавий типдаги вақтинчалик иш билан таъминлаш масканларини ташкил этиш ва унга юридик мақом бериш, аутсорсинг тизимини амалиётга татбиқ этиш бўйича ҳукуматга таклифлар киритган эди. Шу асосда мамлакатимизда бир марталик иш билан машғул бўлган фуқароларнинг сарсон-саргардонлигига барҳам бериш мақсадида кунлик ишчилар марказлари ташкил қилинди.

    Хориж тажрибасини ўрганган ҳолда марказда вақтинчалик иш билан таъминлашда аутсорсинг ва аутстаффинг хизматлари йўлга қўйилди. Бугун кунлик ишчилар марказларида иш изловчиларни рўйхатга олишда эскича ёндашувга барҳам берилиб, бўш иш ўринлари билан танишиш имконияти яратилди. Амалда бу масканлар ишчилар учун муносиб меҳнат шароити, қонуний ҳимоя, тиббий таъминот ва келажакда муносиб нафақа олиш имконини яратиши, энг муҳими, бир марталик иш билан машғул бўлган фуқароларнинг сарсон-саргардонлигига барҳам бериши керак эди. Афсуски, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари, депутатларнинг жойларда олиб борган ўрганишлари бунинг аксини кўрсатмоқда.

    Давлатнинг катта маблағи эвазига барпо қилинган ушбу масканлар, вақтинчалик иш билан таъминлаш бюролари бугун одамлар билан гавжум эмас. Қулай шароитларга эга бўлган бу марказлар иш берувчилар ва иш изловчилар ўртасида кўприк вазифасини ўтай олмаяпти. Ўз навбатида иш берувчилар ҳам ишчи ёллаш учун кунлик ишчилар марказига эмас, айнан норасмий мардикор бозорларига мурожаат қилмоқда.

    Бизни кўпроқ хотин-қизларнинг тақдири хавотирга солмоқда. Мисол учун, эрталабдан Қўйлиқ даҳасига борсангиз, юзга яқин аёлларни кўрасиз. Уларни ким, қаерга олиб кетаётганини ҳеч ким билмайди. Масъул ташкилотлар хотин-қизларнинг тақдирига бефарқдай туюлади, гоҳида. Уни қилдик, буни қилдик, деб ҳисобот бериш билан натижа бўлмаса, ҳаммаси бекор!

    Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, иш изловчи фуқароларни ҳанузгача Мирзо Улуғбек туманида «Аҳмад Югнакий» кийим бозори ёнида, Яшнобод тумани  «Паркент» бозори ёнида, «Эски жўва»да, «Чорсу» деҳқон бозори ёнида кўришимиз мумкин. Шунингдек, «Рисовий» кўприк тагида ва «Қўйлиқ» бозори атрофида мардикор бозорлар ҳосил бўлган.

    Аслини олганда, кунлик ишчилар марказлари айнан ушбу масалаларга ечим бўлиши керак эди. Афсуски, бугун иш изловчилар қулай шароитларни эмас, аниқ иш топишни афзал кўришмоқда.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари иш изловчилар билан ҳам, иш берувчилар билан ҳам доимий мулоқотда бўлиши, уларнинг ичида юриши керак. Бюджет ҳисобига қурилган чиройли бинолар ичида ўтириб, қачон мурожаат тушар экан, қачон иш берувчи келар экан, деб интизор кутган билан муаммо ҳал бўлмайди!

    Шу боисдан вазирлик мазкур масалаларга жиддий ёндашган ҳолда иш олиб бориши, иш берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиши зарур деб ўйлаймиз.

    Аброр Қурбонов, ЎзХДП Марказий кенгаши бўлим бошлиғи

    Сизни қизиқтирган, сизни ўйлантирган мавзулардаги фикр-мулоҳазалардан биринчи бўлиб хабар топишни истайсизми? Унда Халқ демократик партиясининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг.

    Веб-сайт | Facebook | Twitter | Telegram | YouTube

    Маълумотлар шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    20.04.2021, 18:00   Изоҳ (0)   28488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Агробанк» — Ўзбекистондаги биринчи мобил банк офиси

    20.04.2021, 16:30

    Mobiuz Ўзбекистонда eSIM технологиясини ишга туширган илк мобил операторга айланди

    20.04.2021, 15:00

    Биз орқали барчаси осон! 2021—2022 ўқув йили учун қабуллар бошланди

    20.04.2021, 12:00

    Alfraganus’да универсал форматдаги савдо жойлари

    20.04.2021, 09:00

    AKFA Group AKFA Future Step олий ўқув юрти талабалари учун илк йиллик грант дастурини эълон қилади

    19.04.2021, 18:00

    Принтерларни чоп этиш тезлиги, сарфлов материаллари ва техник хизмат кўрсатиш нархи бўйича таққослаймиз

    19.04.2021, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.