Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ собиқ вице-президенти (1977–1981) Уолтер Мондейл 93 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи вакилига асосланиб, The New York Times газетаси хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Хабарга кўра, сиёсатчи 19 апрель куни Миннеаполисдаги уйида вафот этди. Ўлим сабаби маълум қилинмаган.

АҚШ сиёсий ҳаётида айнан Мондейл раҳбарлиги даврида вице-президентлик роли ошган. У АҚШнинг 39-президенти Жимми Картернинг энг муҳим учрашувларида иштирок этган ва мамлакатдаги энг нуфузли кишилардан бирига айланган.

Демократ Уолтер Мондейл 1928 йил 5 январда Миннесота штати Силон шаҳрида туғилган. У аввалига ўз штатининг бош прокурори, ундан кейин сенатор бўлган.

У 1977 йилда Жимми Картер маъмуриятининг вице-президенти бўлди. Картер 1980 йилда иккинчи муддатга президентлик учун сайловда қатнашди, аммо Роналд Рейганга ютқазди. 1984 йилда Уолтер Мондейл демократлар томонидан президентликка номзод сифатида кўрсатилди, аммо у ҳам янги муддатга қайта сайланган Рейганга ютқазди. Мондейл президентликка номзодини қўйганда унинг ўрнига вице-президент бўлиш учун Жералдин Ферраро — АҚШ тарихидаги ушбу лавозимга икки йирик партиядан бирининг вакили бўлган биринчи аёл ўз номзодини кўрсатган. Мондейл 1993—1996 йилларда АҚШнинг Япониядаги элчиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшида оламдан ўтди. 18 апрель, якшанба куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси Маликгули Бердимуҳамедов 89 ёшида вафот этди. Шунингдек, америкалик тадбиркор, Adobe асосчиларидан бири 81 ёшли Чарльз Гешке 16 апрель куни вафот этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар