Одатда аёллар турмуш ўртоғига таом тайёрлаш учун астойдил ҳаракат қилади. Аммо бугунги қаҳрамон барча меҳрибон аёллардан ҳам ўзгача. Унинг таомлари чинакам санъат асари ҳисобланади ва бу борада унинг умр йўлдоши жуда бахтли.
Машҳур асарларнинг нусхалари, таниқли шахслар портрети, севимли фильм қаҳрамонлари – буларнинг барчаси япониялик аёл Мика Мацуурага тегишли.
Аёл шундай янгиликлар ўйлаб топадики, балки уни истеъмол қилишга эрининг кўзи қиймас. Аммо тушлик учун тайёрланган таомлар иккисининг ҳам кайфиятини кўтариши шубҳасиз.
Турмуш ўртоғига тайёрлаган таомни юборишдан аввал Мика уларни суратга олади ва ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштиради. Акс ҳолда бошқа инсонлар бу каби мўъжизаларни томоша қилишдан бебаҳра қолар эди.
Мика тушлик тайёрлаш учун тонгги еттида уйғонади. Таом учун барча масаллиқни кечаси тайёрлаб қўяди. Шоҳ асар яратиш учун, албатта, куч ва вақт сарфлайди.
Японияда инсонлар шу қадар бандки, тушлик учун ресторанларга бориш ёки навбат кутишни хоҳламайди. Шунинг учун кўпчилик уйидан махсус идишларда таом олиб келади.
Шунинг учун ҳам япон аёллари тушлик учун тайёрланган овқатларни ўзгача эстетик дид билан безатишга ҳаракат қилади. Гарчи уларнинг ҳаммаси ҳам Мика сингари санъат асарини яратишга қодир бўлмаса-да, таом янада мазали бўлиши ва иштаҳани очиб юбориши учун бор кучи билан ҳаракат қилади.
Мавзуга доир:
- Ҳар қандай мамлакатни травел-шоулардан кўра яхши очиб берадиган шоҳона таомлар (фото)
- Япон таомлари санъатнинг алоҳида тури эканлигини исботловчи суратлар
- Саёҳатга чиққанда маҳаллий ошхона билан яқиндан танишиш учун албатта татиб кўриш керак бўлган таомлар (фото)
- Кесишга қўл бормайди: санъат асари даражасида тайёрланган тортлар (фото)
Изоҳ (0)