Япониянинг Тояма шаҳридаги полиция департаменти кекса эркакнинг ҳаётини сақлаб қолган Коко лақабли мушукни бир кунга бошқарма бошлиғи этиб тайинлади, деб хабар беради Esquire.
2020 йилнинг июнида маҳаллий аҳолидан бири суғориш канали томон қараб турган мушукка эътибор қаратган. Мушукнинг нигоҳини кузатган аёл у ерда бир эркак ҳушсиз ётганини пайқаб қолган. Таъкидланишича, каналдаги сув сатҳи 15 сантиметрга етгани сабаб эркак сувга тиқилиб қолиши мумкин бўлган. Маҳаллий аҳоли зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилган, жабрланувчи омон қолган, полициячилар эса Кокони мукофотлаган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий кампанияси доирасида мушук вақтинча полиция бошлиғи вазифасини бажарган. Унга полиция формаси ва фуражкаси берилган. Коко ҳатто қасамёдга битта панжаси билан «имзо қўйган»: «Бундан кейин ҳам сайрларим давомида ҳушёр бўлишга тантанали равишда қасамёд қиламан».
Бундан ташқари, Коко Тоямадаги бошланғич мактабларнинг бирида ўтказилган йўл ҳаракати хавфсизлиги дарсида иштирок этган.
Аввалроқ Россияда қоп ичидан қутқариб олинган мушук «вазир ўринбосари»га айлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)