Instagram: Марҳум мухлисининг орзусини амалга оширган Малика Равшанова, Нигора Каримбоеванинг турмуш ўртоғи арабми? Ўзбеклардан миннатдор Марям Тиллаева
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ҳилола Ҳамидова Дубайга кетди. У ҳордиқ чиқариш билан бирга, ушбу шаҳарда клип суратга олдирмоқчи.
Дилсўз эса тоғ ёнбағрида дам олмоқда.
«Агар фолловерларим 50 мингтага кўпайиши учун эрга тегишим кераклигини олдинроқ билганимда, бу ишни олдинроқ қилардим». Марям Тиллаева Instagram’даги кузатувчилари кўпайгани муносабати билан ўзбекистонликларга миннатдорчилик билдирди.
Улуғбек Қодиров Умид Искандаров ва Алиҳан билан ифторлик қилди.
Актриса Нигора Каримбоева «Мирсодиқова билан» YouTube каналига берган интервьюсида араб эркакка турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
Шаҳло Зоирова Юлдуз Усмонованикида меҳмонда бўлди.
Ситора Фармонова расмларида кўпинча унинг ёнида кўриниш берадиган йигит севгилиси эмас, укаси эканлиги ҳақида тушунтириш берди.
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшаган 9,5 ёшли Хушнудбек исмли болакай бир йил аввал вафот этган. У ўлимидан бир кун аввал онасига «Бу менинг онам» қўшиғини куйлаб бериб, «Мен сизни, албатта, кўрсатувга олиб чиқаман» деб айтган. Кўрсатув ижодкорлари ва Малика Равшанова Хушнудбекнинг онасини йўқлаб борди.
Мавзуга доир:
- Instagram: Турмуш ўртоғи билан ярашган Камила Гимандинова, Муниса Ризаеванинг онаси унинг хейтерларига юзланди, Мирза Азизов ўқиган шеър қалбларни титратмоқда
- Instagram: Шерали Жўраевнинг қиёфадоши топилди, Дубайдаги осмонўпар бинодан сакраган тиктокер, Озода Нурсаидованинг фарзанди борми?
- Instagram: Мирза Азизовни хотирлаётган санъаткорлар, боғча очаётган Муниса Ризаева, Фаррух Зокиров 75 ёшда
- Instagram: Зарина Низомиддинованинг қиёфадоши, Муқаддас Холиқовага доллар қистирган Ғиёс Бойтоев, Шоҳруххон ва Асалнинг Зебо Наврўзовага совғаси