ПСЖ ҳужумчиси Неймар Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб ўйинлари якуни бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Бразилиялик футболчи «Бавария»га қарши кечган жавоб ўйинида (0:1) ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Неймар мюнхенликлар дарвозаси томон учта аниқ зарба берди.
Ушбу соврин учун шунингдек, қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди:
- Кристиан Пулишич («Челси») — «Порту»га қарши ўйинда (0:1) 84% узатмалар аниқлиги;
- Каземиро («Реал») — «Ливерпуль»га қарши беллашувда (0:0) 79% узатмалар аниқлиги;
- Илкай Гундўған («Манчестер Сити») — «Боруссия Д»га қарши учрашувда (2:1) 95% узатмалар аниқлиги.
Неймар Лига 1 жорий мавсумида 13 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва учта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)