• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Омбудсман бошчилигидаги экспертлар гуруҳи Зангиотада жойлашган аёллар колониясининг шароитлари билан танишди

    14 апрель куни Омбудсман ҳузуридаги қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасига мониторинг ташрифи уюштирилди, деб хабар беради Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати.

    Фото: Омбудсман матбуот хизмати

    Фото: Омбудсман матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, 1600 ўринга эга бўлган Республикада ягона аёллар жазони ижро этиш муассасасида ҳозирда 500 нафардан ортиқ маҳкумалар сақланмоқда. Уларнинг 3 нафари вояга етмаганлар.

    Омбудсман бошчилигидаги Эксперт гуруҳи аъзолари дастлаб маҳкума аёллар ётоқхонасини кўздан кечирган, улар учун яратилган шарт-шароитлар талаб даражасида, суҳбат давомида ҳам ҳеч бир маҳкума муассаса шароити ёки ходимлар муомаласидан шикоят қилмаган. Ойлик маошлари миқдори ҳақида сўралганида 400—700 минг сўмгача буюртмага қараб иш ҳақи олишларини, касал ва ёши катта маҳкумалар ишга жалб қилинмаслигини, касб-ҳунарга ўргатилган аёлларга сертификатлар берилиши қайд этилган.

    Фото: Омбудсман матбуот хизмати

    Фото: Омбудсман матбуот хизмати

    Муассасада ўрнатилган тартибга кўра, маҳкумалар ва уларнинг яқинлари узоқ ҳамда қисқа муддатда учрашишлари мумкин. Учрашувлар муддати маҳкумаларни кўришга келганларнинг қариндошлик даражасига қараб белгиланади. Маҳкумалар ҳар 2 ойда бир марта яқинлари билан кўришиш имкониятига эга.

    Эксперт гуруҳи аъзолари, шунингдек, маҳкумаларнинг асосий вақти ўтадиган ишлаб чиқариш ҳудудини ҳам кўздан кечирган. Муассаса раҳбарининг сўзларига кўра, ишга яроқли маҳкумаларнинг 60 фоизи 4 та ишлаб чиқариш цехида меҳнат қилади. 55 ёшдан катта ва болали маҳкумалар ишга жалб қилинмайди.

    Фото: Омбудсман матбуот хизмати

    Фото: Омбудсман матбуот хизмати

    Мониторинг ташрифи давомида тиббий бўлим, кутубхона, ошхона ва янги қурилган тикувчилик цехи ва фуқаролар қабулхонасидаги шарт-шароитлар ҳам ўрганилган. Объектларни ўрганиш давомида тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари камлиги сабабли муассасадаги 8 та шифокор ўрни вакант экани, ошхоналардаги идиш-товоқлар алмаштирилиши кераклиги аниқланган.

    Таъкидланишича, муассаса ҳудудида замон талабларига жавоб берадиган ва қулайликларга эга бўлган янги тикув цехи қурилмоқда. Ушбу тикув цехида маҳкумлар меҳнат билан банд бўлишлари учун барча шарт-шароитлар ва меҳнат хавфсизлиги нормалари инобатга олинган. Тикув цехи шу ой якунида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    Фото: Омбудсман матбуот хизмати

    Фото: Омбудсман матбуот хизмати

    Муассасада 2 та болалар уйи ташкил этилган бўлиб, у ерда 21 нафар она 3 ёшгача бўлган фарзанди билан 24 соат давомида бирга бўлиши учун имконият-шароитлар яратилган. Болалали маҳкумалар мажбурий ишга жалб қилинмайди, лекин ихтиёрий равишда ишлаш истагини билдирганлар фарзандларини тарбиячи ёки ҳамшираларга қолдириши мумкин.

    Она ва болалар каравотлари ёнма-ён жойлаштирилган бўлиб, бола парвариши учун зарур бўладиган барча кийим-кечак, озиқ-овқат, витамин ва дори-дармон воситалари билан таъминланган. Муассасада сақланаётган она-болалар саломатлиги учун 20 та тарбиячи ва ҳамшира бириктирилган. Узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган маҳкумаларнинг фарзандлари 3 ёшдан кейин яқин қариндошлари ёки маҳкуманинг розилигига асосан болалар уйига топширилади.

    Фото: Омбудсман матбуот хизмати

    Фото: Омбудсман матбуот хизмати

    Мониторинг ташрифи давомида Омбудсман ва Эксперт гуруҳи билан учрашиб, шикоят қолдириш истагини билдирган 20 дан ортиқ маҳкума билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, мурожаатлар қабул қилинган. Бундан ташқари 300 га яқин маҳкумалар билан оммавий тарзда қабуллар ўтказилган.

    Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли муассаса раҳбарига зарурий тавсиялар берилди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда маҳкумларнинг омбудсманга йўллаган шикоятини қамоқхона раҳбарияти кўздан кечириши тақиқланиши мумкин

    Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида омбудсманнинг 2019 йилги ҳисоботида 139 маҳбусдан қийноқлар юзасидан шикоят келиб тушгани, аммо ўрганишлар натижасида қийноқ билан боғлиқ бирорта ҳолат аниқланмагани ва мазкур ҳолат очиқ қолганига эътибор қаратган эди.

    Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова 2020 йилги ҳисобот эшитувида иштирок этмаганини таъкидлаб, унда қатнашган масъул ходимлардан бу борада қандай ишлар амалга оширилгани бўйича маълумот беришларини сўраган. Агар ўрганишлар амалга оширилмаган бўлса, 2021 йил ушбу масала ўрганиб чиқилишини билдирганди.

    17.04.2021, 09:09   Изоҳ (0)   17441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев мансабдорларнинг ишдан олинишини уларнинг билимсизлиги билан изоҳлади

    17.04.2021, 08:29

    Атиргулларга бурканган йигит, Рамазоннинг илк жумаси, Қаҳрамондан хабар олган Президент. 16 апрель суратлари

    16.04.2021, 23:58

    Германия компанияси Тошкентдаги 4 та иссиқлик станциясини янгилашда ёрдам беради

    16.04.2021, 23:27

    «Бу каби ҳолатлар давлат сиёсатига зиддир». АОКА Қарши шаҳар ИИБ ходимлари «Дарё» мухбири фаолиятига тўсқинлик қилгани юзасидан расмий баёнот билан чиқди

    16.04.2021, 22:40

    Ўзбекистон ИИВ жиноятларга қарши курашиш бўлими номидан фойдаланиб, фуқаролардан 240 минг сўм ундирилаётганидан огоҳлантирди

    16.04.2021, 22:10

    Намангандаги кафеда официант қизга шилқимлик қилган шахслар ва уларга қаршилик қилган фуқаролар жанжаллашди. Бир киши пичоқланди

    16.04.2021, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.