Атиргулларга бурканган йигит, Рамазоннинг илк жумаси, Қаҳрамондан хабар олган Президент. 16 апрель суратлари
Ўзбекистон ва дунёнинг турли бурчакларида 16 апрель куни олинган суратларни намойиш қиламиз.
Ички ишлар органлари ходимлари «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевни автомобилда Қарши шаҳар 1-сонли ИИБга олиб кетаётган пайтда Отабек Қўлдошев томонидан олинган сурат. «Дарё» мухбири Қарши шаҳридаги «Кўк гумбаз» масжидидан Рамазон ойининг биринчи жума намози ҳақида репортаж тайёрлаётганида ИИБ ходими унга қўполлик қилиб, бошқа ходимларга мухбирни автомобилга солиб, олиб кетишни буюрган. ИИВ ҳодисага касб этикасини бузган ички ишлар органи ходимининг ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши ҳақида баёнот берди.Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев
Парижда Наполеон вафотининг 200 йиллиги муносабати билан император қабри реставрация қилинмоқда.Фото: EPA
Лаосда анъанавий либосдаги қизча буддистларнинг Сонгкран деб номланган Янги йил фестивали пайтида ибодатхона олдида суратга тушмоқда.Фото: Rex
Шотландия биринчи (бош) вазири Никола Стержен сайловолди ташвиқоти пайтида Thornliebank Dental Care клиникасига ташрифи давомида ўйинчоқ динозаврларнинг тишларини текширмоқда.Фото: AFP
Фарғона шаҳридаги «Аҳмаджон қори» жоме масжиди ёнида турган эҳсон қутиси ва таровиҳ намози ўқиш учун келганларнинг велосипедлари.Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов
Германиянинг Литцен шаҳридаги ҳарбий қабристонда Иккинчи жаҳон уруши тугашидан сал олдин вафот этган 120 немис аскарининг қолдиқларини дафн этиш маросими бўлиб ўтди.Фото: «ТАСС»
Янги таъмирланган пляждаги уйчалар 2021 йил охирида Англиянинг Кент графлигидаги Фолкстон шаҳрида бўлиб ўтадиган Folkestone Triennial санъат фестивалининг бир қисми бўлади.Фото: Getty Images
Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида кун ботиши.Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Лондондаги Ickenham Postbox Toppers томонидан тўқилган саҳна. Унда қиролича Елизавета II ва унинг марҳум эри шаҳзода Филипп тасвирланган. Марҳум шаҳзоданинг дафн маросими 17 февраль, шанба куни ўтказилади.Фото: The Guardian
Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳрида ҳар баҳорда гуллайдиган, гул суви ва мойини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган янги йиғилган Дамашқ атиргули барглари орасида ўтирган ишчи.Фото: AFP
Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги «Сўфиқишлоқ» жоме масжидида таровиҳ намози ўқишга келган мусулмонлар.Фото: «Дарё» / Умиджон Мамарасулов
Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳасан Нормуродовни бориб кўрди. 82 ёшли Ҳасан Нормуродов ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлайди. У 2019 йилда Президент фармонига кўра «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.Фото: Президент матбуот хизмати
Коронавирусга чалингани боис нафас олишга қийналаётган икки эркак Нью-Деҳлидаги Лок Наяк Жай Пракаш давлат касалхонасида беморлар бениҳоя кўп, жой эса йўқлигидан травматология бўлимидаги биттагина койка-ўринни ўзаро бўлишиб ётибди. Ҳиндистонда йил бошида кунига ўртача 10 минг атрофида COVID-19’ни юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолат қайд этилаётган эди, бироқ сўнгги ҳафталарда хасталаниш кўрсаткичи кескин ошди — биргина 15 апрель куни бутун мамлакат бўйлаб 217 мингдан ортиқ одамда коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу дунё бўйича энг юқори кўрсаткичдир.Фото: Reuters
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Қоранкўл» маҳалласида жойлашган Corrida food корхонасига қарашли агроэкотурзонада боқилаётган буғу. Ўзбекистонда ягона ҳисобланган агроэкотурзонада 112 бош буғу парвариш қилинмоқда. Турзона 2020 йилнинг октябрь ойидан бошлаб табиат ихлосмандларига хизмат қилиб келмоқда.Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов
Изоҳ (0)