• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада юзига ниқоб тақиб, дорихоналарда босқинчилик содир этган шахслар ушланди

    Фарғона шаҳрида юзига ниқоб тақиб, пневматик пистолет билан дорихоналарда босқинчилик содир этган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Тергов департаменти.

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Маълум қилинишича, 11 апрель куни соат 00:30 дан 01:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар юзига тиббий ниқоб таққан ҳолда Фарғона шаҳри Марғилон кўчасида жойлашган «555» номли дорихонага пневматик пистолет билан қуролланган ҳолда бостириб кирган. Дорихонадаги навбатчи сотувчини ўлдириш билан қўрқитиб, дорихона ғазнасида бўлган 600 минг сўм пулларни олиб чиқиб кетган.

    Шунингдек, ушбу икки нафар номаълум шахс шаҳарнинг Ойбек кўчасида жойлашган «Соғлом ҳаёт сари» номли дорихонага ҳам бостириб кириб, у ердан 400 минг сўм пул ва кузатув камерасининг хотира сақлаш мосламасини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

    Фарғона вилояти ЖҚБ, ЙҲХБ, ППХ, Тергов бошқармаси ҳамда бошқа соҳавий хизматлар ходимларидан иборат махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида юқоридаги жиноятга Cobalt русумли автомашина ҳар икки ҳолатда ҳам алоқадорлиги аниқланган. Автомобильнинг йўналиши ўрганилиб, мазкур жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар — 41 ёшли Дилшод ва 43 ёшли Шерзод содир қилгани маълум бўлган ва улар вилоят ИИБ ходимлари томонидан яшаш манзилида қўлга олинган.

    Гумонланувчиларнинг хонадонлари тинтув қилинганда бир дона «ПМ» русумли пневматик пистолет, бир дона «Калашников» русумли пневматик автомат, 250 дона думалоқсимон пневматик ўқлар, 1 жуфт автомашина давлат рақами, бир дона алоқа рацияси, бир дона ниқоб, бир дона қора рангли қўлқоп, 3 дона кузатув камераси хотира мосламаси, 20 дона Beeline уяли алоқа компаниясига тегишли SIM-карта, 4 дона пичоқ, бир дона «ЛИЗ» русумли дрон (учувчисиз учиш аппарати) топилган. Шунингдек, Cobalt русумли автомашинадан бир дона чопқи, бир дона отвёртка, бир дона омбур ва 1 жуфт автомашина давлат рақам белгиси аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари (босқинчилик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Дилшод ва Шерзод айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бундан ташқари, тергов ҳаракатлари давомида ушбу шахсларнинг яна бошқа жиноятга алоқадорликлари юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.

    Аввалроқ Фарғонада хонадонга бостириб кириб, уй эгаларига тан жароҳати етказган ниқобли босқинчилар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Фарғонада хонадонларнинг бирига бостириб кириб, эр-хотинга ҳужум қилган шахслар ҳодиса жойида қолдириб кетилган куртка сабаб топилди
    • Зангиотада ухлаб ётган эр-хотинга ўроқ билан жароҳат етказиб, хонадондан машина ва бошқа буюмларни ўғирлаб кетган шахс ушланди
    • Наманганда Хитой фуқароларига нисбатан босқинчилик содир этиб, уларнинг қарийб 20 минг доллар пулини қўлга киритган шахслар ушланди

    17.04.2021, 15:38   Изоҳ (0)   36948
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларнинг харажатлари тўлиқ давлат томонидан қоплаб берилади

    17.04.2021, 15:00

    Тошкент вилоятида 173 млн сўмни талон-торож қилган мактаб директорига жиноят иши қўзғатилди

    17.04.2021, 14:37

    Ходимларини ҳақорат қилган Ангрен МИБ бошлиғига ҳайфсан берилди

    17.04.2021, 13:38

    Ўзбекистонга апрель охирига қадар яна 1 млн дона Хитой ва 300 минг дона «Спутник V» вакциналари олиб келинади

    17.04.2021, 12:33

    Сенаторлар авиачипталар нархининг қимматлиги бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасига сўров юборди

    17.04.2021, 12:20

    Ўзбекистонда таровиҳ намозларида 65 ёшдан катталар ва мактаб ўқувчиларининг иштирок этмаслиги тавсия қилинди

    17.04.2021, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.