• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд аэропорти бошқарувини Air Marakanda компаниясига бериш режалаштирилмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни 2021 йилнинг 1 сентябрь куни фойдаланишга топширилиши режалаштирилган янги Самарқанд халқаро аэропортининг қурилиш ишлари билан танишди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Лойиҳага кўра, янги йўловчи терминали, учиш—қўниш йўлаги, самолётлар учун 26 та тураргоҳ ва бошқа объектларни қуриш режалаштирилган. Бугунги кунда узунлиги 3105 метр, эни 60 метр бўлган учиш—қўниш йўлагининг қурилиши якунланган, унга ёруғлик сигнал ва аэронавигацион қурилмалар ўрнатилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Янги терминал замонавий дизайнга эга бўлиши ва соатига 800 йўловчига хизмат кўрсатиши (йилига 1,5 миллион йўловчи) кутилмоқда. Аэропортнинг олдинги хизмат кўрсатиш қобилияти 400 йўловчини ташкил этади.

    Лойиҳа 238,2 миллиард сўмга баҳоланган бўлиб, уларнинг 200 миллиард сўми ҳозирда ажратиб бўлинган. Буюртмачи Самарқанд халқаро аэропорти, лойиҳачи — «Аэро-йўл лойиҳа», пудратчи — «Самарқанд йўлларидан мунтазам фойдаланиш» МЧЖ.

    Самарқанддаги тадқимот маълумотларига кўра, ҳукумат қарори билан аэропорт ва аэродром мажмуасини (аэронавигация бундан мустасно) 20 йилгача давлат-хусусий шерикчилик доирасида модернизация қилиш ҳамда бошқариш ҳуқуқини бериш бўйича қарор қабул қилинган. Uzbekistan Airports компанияси давлат томонидан белгиланган шерик бўлса, хусусий компания — Air Marakanda МЧЖ ҚК.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битимга кўра, Air Marakanda аэропорт инфратузилмасини ривожлантиришга 80 миллион доллар сармоя киритиши ва концессион йиғимларни (фойдадан улуш) тўлаши керак. Концессия — давлат мулкидаги объектларни инвестор ҳисобига реконструкция қилиш борасидаги битим бўлиб, даромад йиғиш орқали объектни бошқариш имкониятига эга бўлади.

    Интернетда тарқалган Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 176-сонли қарорида (манбанинг маълум қилишича, ҳужжат хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган) давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) борасидаги битим имзолангани ва инвестиция миқдори 80 миллион доллар эканлиги тасдиқланган. Ҳужжатда тендерсиз, музокаралар ўтказиш йўли орқали Air Marakanda билан ДХШ борасида битим имзолаш белгиланган. Музокаралар айни вақтда қайси босқичда эканлиги номаълум, аммо компания ишни бошлаб юборган.

    Air Marakanda Мюнхен (Германия) ва Истанбул (Туркия) халқаро аэрпортлари мутахассислари билан биргаликда ОRАТ (Operation Readiness, Activation and Transition) — фойдаланишга топширишга тайёрлик, ишга тушириш ва операцион фаолиятни янги инфратузилишга ўтказиш бўйича услублари тизимини жорий этиш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Air Marakanda’нинг тижорий масалалар бўйича директори ўринбосари Артём Пак «Замон» информацион дастурига берган интервьюсида ҳам таъкидлаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, компаниянинг олдига қўйилган вазифалар орасида маршрут тармоғини ривожлантириш, аэропортни модернизация қилиш, янги технологияларни жорий этиш ва бошқа масалалар ўрин олган.

    Шунингдек, компания аэродром, терминални бошқариш ва ер устида хизмат кўрсатишни мувофиқлаштиришга халқаро экспертни жалб этиш ниятида.

    Бундан ташқари, амалда мавжуд бўлган авиакомпаниялар (Uzbekistan Airlines, Turkish Airlines, «Аэрофлот», Nord Wind, Red Wings, S7 Airlines, Ural Airlines, UTair) билан мунтазам парвозларни қайта йўлга қўйиш ва янгиларини жалб этиш (Asiana Airlines, Lufthansa, Air Astana, China Southern Airlines, «Ёқутистон», Somon Air, Kam Air, «Озарбайжон ҳаво йўллари», Almasria Universal Airline) режалаштирилган. Fly Dubai, Belavia, «Украина халқаро авиатармоқлари» ва Air Cairo билан меморандум имзоланган.

    Air Marakanda юк ташувларини ривожлантириш ва нарх сиёсатини оптималлаштириш устида ишлашни режа қилган:
    • авиаёқилғи нархини пасайтириш;
    • авиаёқилғи нархини бозор шароитида шакллантириш;
    • истеъмолчиларга хизматлар нархини 20—30 фоизга пасайтириш;
    • юқори учиш частотасига эга авиакомпаниялар учун аэропорт ставкалари ва йиғимларини пасайтириш.

    Air Marakanda компанияси ҳақида

    Фото: «Gazeta.uz»

    Air Marakanda компанияси 2020 йилнинг 9 апрелида Самарқандда рўйхатдан ўтказилган. Асосий фаолияти — ҳаво транспорти соҳасида хизмат кўрсатиш. Унинг раҳбари сифатида Ғайрат Илҳомович Неъматов кўрсатилган, ягона таъсисчиси — Кипрдаги Drupola Holdings Limited офшор компанияси.

    Компаниянинг эгаси кимлиги тўғрисида маълумот йўқ, бироқ ушбу юридик манзилда (Αγίου Αθανασίου, 46, Interlink Hermes Plaza, Floor 4, Flat 400Α) Ferkensco Management Limited ва Eriell Holding Company Limited жойлашган.

    Шавкат Мирзиёев ва Бахтиёр Фозилов (ўнгдаги) Самарқанд аэропортидаги қурилиш ишлари билан танишмоқда, 2021 йил 15 апрель

    Шавкат Мирзиёев ва Бахтиёр Фозилов (ўнгдаги) Самарқанд аэропортидаги қурилиш ишлари билан танишмоқда, 2021 йил 15 апрель
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Самарқандлик тадбиркор, Eriell Group нефтсервис компанияси (асосий акциядорлиги айтилган) ва Enter Engineering (Ўзбекистондаги энг йирик EPC пудратчилардан бири) бошқарув раиси Бахтиёр Фозилов 2020 йилнинг майида bne IntelliNews’га берган интервьюсида, шунингдек, Ferkensco компаниясига эгалик қилишини билдирган эди.

    2020 йилнинг февралида Ferkensco «Самарқандкимё»нинг 100 фоиз акциясини «ноль» қийматда сотиб олиши ва унинг базасида янги кимёвий комплекс яратиши маълум бўлганди. Лойиҳа 2019—2030 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастурига киритилган бўлиб, унга кўра Кипр компанияси «Самарқандкимё» базасида аммиак, карбамид, аммоний сульфат ва меламин ишлаб чиқариш учун 450 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Бахтиёр Фозилов, шунингдек, Самарқанддаги эшкак эшиш канали ҳудудида туристик марказ ва Marakanda Hotel Group бренди остида бир нечта меҳмонхоналар қураётган Samarkand Touristic Centre компаниясининг 60 фоизига эгалик қилади (қолган 40 фоизи NBU Samarkand Invest’га тегишли).

    Аэропортни бошқравга беришнинг бундан олдинги уринишлари

    2019 йилнинг май охирларида Россиянинг «Новапорт холдинг» компанияси ва Ўзбекистон ҳужумати Урганчда Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортларини модернизация қилиш ҳамда ривожлантиришга доир инвестиция лойиҳаларига оид битимларни имзолаган эди. Кейинроқ «Новапорт» билан музокаралар ҳукумат аэропортни инвестор сўраганидек 30 йилга концессияга беришни истамагани учун боши берк кўчага кириб қолгани маълум қилинганди.

    Собиқ транспорт вазири Элёр Ғаниев 2020 йилнинг февралида ушбу вазиятга изоҳ берар экан, аэропортларни хориж компаниялар бошқарувига беришдаги ҳамкорлик тендер асосида йўлга қўйилишини билдирганди.

    16.04.2021, 18:22   Изоҳ (0)   27784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Компаниялар Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини қандай баҳолаётгани ўрганилди

    16.04.2021, 17:58

    Президент Самарқанд қандай қилиб миллионли шаҳарга айланиши ва нима учун вилоят маркази Гулободга кўчирилишини айтди

    16.04.2021, 17:36

    «Ҳозир замон ўзгарди, одамлар энди кечагидай яшашга мажбур эмас» – Шавкат Мирзиёев

    16.04.2021, 16:59

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    16.04.2021, 16:35

    Ўзбекистонга келаси ҳафтада совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасайиши кутилмоқда

    16.04.2021, 15:46

    Қаршида ИИБ ходими «Дарё» мухбирига қўполлик билан таҳдид қилди. ИИВ вазият ўрганиб чиқилишини маълум қилди

    16.04.2021, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.