• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳозир замон ўзгарди, одамлар энди кечагидай яшашга мажбур эмас» – Шавкат Мирзиёев

    Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва тармоқлар раҳбарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, нуронийлар, ёшлар қатнашди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари Самарқанд вилоятида катта ўзгаришлар бўлаётгани, одамларнинг дунёқараши ўсиб, фаоллиги ошганини таъкидлади.

    «Мен ҳар доим Самарқандни соғинаман. Кўп жойларда ишладим, лекин бу вилоятда орттирган тажрибам жуда кўп қўл келади. У пайтлар қўлимиз калта, имкониятимиз чекланган эди. Шуни эътиборга олиб, ҳар сафар Самарқандга келганимда ўзимга савол бераман: ҳозирги имкониятларни ўша пайтда қилиш мумкинмиди? Имом Бухорий бобомизнинг замонавий мажмуасини ўша пайтда қуриш мумкинмиди? Юракда жуда катта қийналишлар билан қачон бўлар экан, деб армон билан ишлаганмиз.

    Ҳозир замон ўзгарди, одамлар энди кечагидай яшашга мажбур эмас. Энг катта масала – жойлардаги ижро ҳокимияти раҳбарлари бугунги ҳаёт, ҳаракат, шиддатга мос ишлаши керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Эндиги масала Самарқанднинг эртанги кунини янада яхши қилиш, ёшларга имкониятларни кенгайтириш бирламчи вазифа бўлиши кераклигини қайд этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «2020 йил оғир йил бўлди, манаман деган давлатлар иқтисодиёти бу синовларни кўтаролмади. Бу йил кечагига нисбатан интилишимиз ўзгариб, эртанги кун манфаати нуқтайи назаридан ҳаракат туйғуси пайдо бўлса, олдимизга қўйган режаларимизни бажара оламиз. Агар бизга кимдир қилиб беради, деган пайсалга солиш бўлса, бундай хоҳиш билан ҳеч қачон натижага эришолмаймиз», – деди Президент.

    Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланадиган 2021 йилда Самарқанд вилоятида қандай натижаларга эришиш учун ҳозирдан марраларни аниқ белгилаш лозимлиги таъкидланди.

    Давлат раҳбари вилоятнинг фойдаланилмаган имкониятларини ишга солиш учун 5 та драйвер соҳани кўрсатиб ўтди. Булар – саноат, транспорт логистикаси, йирик индустриал иссиқхоналар, хизмат кўрсатиш ва туризм. Ушбу соҳаларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар айтиб ўтилиб, масъуллар белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2021–2022 йилларда Самарқанд вилоятида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қиймати 30 триллион 415 миллиард сўмлик 1 минг 279 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилгани таъкидланди. Хусусан, 12 триллион сўмлик 1 минг 184 та ҳудудий, 18 триллион сўмликдан зиёд 95 та тармоқ лойиҳалари амалга оширилади. 1,8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ва 26 мингта доимий иш ўрни ташкил этилади.

    Хусусан, энергетика соҳасида 974 миллион долларлик 8 та йирик лойиҳа амалга оширилиб, йилига 6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, натижада 1,8 миллиард куб метр табиий газ тежалади. Шунингдек, Франциянинг Total Eren компаниясининг 100 миллион доллар сармояси ҳисобига 2021 йил декабрда Нуробод туманида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

    Президент Ургут туманини тўлиқ эркин иқтисодий зонага айлантириш, вилоятнинг барча ҳудудларида ушбу иқтисодий зонанинг филиалларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, «Ургут» эркин иқтисодий зонаси негизида холдинг компания тузилади.

    Қўшработ, Иштихон ва Ургут туманларида 8 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиб, 4 мингдан зиёд кишини иш билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Чорвачиликда яна 4 минг, пиллачилик ва ипак маҳсулотлари тайёрлашда 12 минг иш ўрни яратиш мумкинлиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳар бир маҳалладаги муаммо ва имкониятларни танқидий ўрганиш, аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишга жалб этиш орқали камбағалликни қисқартириш асосий вазифа бўлиши таъкидланди.

    2021 йилда 915 та қишлоқ ва маҳаллада қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиши, 658 километр ичимлик суви тармоқлари таъмирланиб, 210 та қишлоқ ва маҳалладаги сув таъминоти яхшиланиши айтиб ўтилди. Ипотека дастури доирасида 3 минг 450 квартирали кўп қаватли уйлар қурилиб, 2 минг 200 та оилага субсидия берилади.

    Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, ёшлар билан тизимли ишлаш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

    Бундан аввал «Ургут» ЭИЗнинг янада ривожланиши ҳамда СамДУнинг Ургут филиали очилиши маълум қилингани, Президент Самарқанддаги туман номини ўзгартиришни таклиф қилгани ҳамда Шавкат Мирзиёев халқ ишончига муносиб ишламаётган амалдорларни танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.

    16.04.2021, 16:59   Изоҳ (0)   16594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    16.04.2021, 16:35

    Ўзбекистонга келаси ҳафтада совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасайиши кутилмоқда

    16.04.2021, 15:46

    Қаршида ИИБ ходими «Дарё» мухбирига қўполлик билан таҳдид қилди. ИИВ вазият ўрганиб чиқилишини маълум қилди

    16.04.2021, 15:34

    АОКА интернетда гиёҳванд моддалар рекламаси жойлаштирилган 50 дан ортиқ ресурс ўчирилганини маълум қилди

    16.04.2021, 15:22

    «Пахтачи деган ном менга ёқмайди». Президент Самарқанддаги туман номини ўзгартиришни таклиф қилди

    16.04.2021, 15:10

    Наманганда 2021 йил биринчи чорагида ҳокимларнинг 30 дан ортиқ қарори ҳақиқий эмас деб топилди

    16.04.2021, 14:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси келажаги борасида бир қарорга келди

    Спорт | 1 июл, 15:45

    Озарбайжон Россияда фуқаролари қийноққа солиниб, ўлдирилгани юзасидан жиноий иш очди

    Дунё | 1 июл, 15:37

    АҚШ хорижий ёрдами қисқарса, 14 миллион одам ўлиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 1 июл, 15:25

    Илон Маскда Аспергер синдроми, Билл Гейтсда эса аутизм бор: нега ақлли одамлар руҳий касалликларга мойил бўлади?

    Лайфстайл | 1 июл, 15:15

    Ўзбекистонда қурилиш ойналари чиқиндиларини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 1 июл, 15:05

    Samsung учга букланадиган смартфон ва “ўта ингичка” Galaxy Z Fold 7 ни тақдим этади (видео)

    Технологиялар | 1 июл, 14:55

    The New York Times XXI асрнинг энг яхши 100 та фильмини эълон қилди. Биринчи ўринни корейс фильми эгаллади

    Кино | 1 июл, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.