• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияга қурилиш соҳасида ишлашга келган меҳнат муҳожирларининг учдан бир қисми курьерликка ўтиб кетиши маълум бўлди

    Россияда ишлаш учун қурилиш компаниялари томонидан чет элдан махсус олиб келинган қурувчиларнинг учдан бир қисмигача бўлган қисми бошқа соҳаларга айниқса, маоши юқори бўлган курьерлик ишига ўтиб кетади. Бу ҳақда Россиянинг «Интеко» компаниялар гуруҳи раҳбари Александр Николаев «РБК»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Николаевнинг сўзларига кўра, бу қурилиш соҳаси учун «улкан муаммо» бўлиб қолмоқда. У курьерларнинг иш ҳақи қурувчиларнинг иш ҳақидан юқори ёки у билан солиштириш мумкин, аммо етказиб беришда ишлаш «объектив равишда осонроқ», «12 соат давомида қаттиқ ишлаш» шарт эмаслигини айтиб ўтди. Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги жамоат кенгаши аъзоси бўлган Николаевнинг таъкидлашича, ушбу муаммо ҳам тегишли вазирлик, ҳам Ички ишлар вазирлиги ва бошқа давлат идоралари билан муҳокама қилинмоқда.

    Пандемиядан олдин Москвада битта ишчи компанияга ўртача 50—60 минг рубль (658—790 доллар)га тушган бўлса, энди ишчиларнинг нархи 100—110 минг рубль (1317—1449 доллар)гача ўсди, дейди Николаев. Унинг сўзларига кўра, харажатлар иш ҳақининг ошиши ҳисобига ҳам, мамлакатга қурувчиларни олиб кириш харажатлари ҳисобига ҳам ошган. «Ишчиларни олиб келиш, жойлаштириш, овқат, сув билан таъминлаш, тиббий суғурта учун пул тўлаш, патент учун пул тўлаш керак», — деб санаб ўтди Николаев.

    «hh.ru» хабарига кўра, 2020 йилда Москвада қурилиш ва пардозлаш ишлари бўйича бир мутахассиснинг ўртача иш ҳақи 64,4 минг рубль (тахминан, 843 доллар)ни ташкил этган. Ҳудудларда ўртача иш ҳақи даражаси 58,9 минг рубль (тахминан, 763 доллар) бўлган. «А101» компаниялар гуруҳининг ривожланиш департаменти директори Павел Турковнинг сўзларига кўра, қурилиш майдончасидаги даромад ойига 90 минг рублни (1185 доллар) ташкил қилиши мумкин.

    Курьерларнинг иш ҳақи бўйича таклифлари 2019 йил апрелдан 2020 йил охиригача 35 дан 45 минг рублгача (ўртача 526 доллар) кўтарилган. Шу билан бирга, SuberJob маълумотларига кўра, Москвада курьерлар пиёда 80 минг рубль (1053 доллар)гача, шахсий машинаси билан эса 100 минг рублгача (1317 доллар) пул ишлаши мумкин.

    Қурилиш майдонларида ишчилар етишмаслиги муаммоси долзарб бўлиб қолмоқда, дея хулоса қилади Николаев. «Қайси турдаги ишчи кучининг етишмаслиги ҳақида турли манбаларда турли хил рақамлар айтиб туради. Шунга қарамай, бу нафақат турар жой қурилишида, балки умуман қурилиш соҳасида юз минглаб одамларни ташкил қилади», — дея таъкидлайди у.

    Пудратчи компаниялар ишчилар учун рақобатлашади: агар ишчиларга янада мўмайроқ даромад таклиф этилса, улар бошқа қурилиш майдончасига кўчиб ўтиши мумкин, дейди «Гранель» компаниялар гуруҳининг қурилиш бўйича директори Андрей Зимонов. Аммо Зимоновнинг сўзларига кўра, «Гранель»нинг пудратчилари олиб келган қурувчиларда касбини ўзгартириш ҳолати юз бермаган.

    Москвадаги қурилиш майдонларида МДҲ мамлакатларидан қурилиш мутахассисликлари бўйича ишчиларни жалб қилиш муаммоси сақланиб қолмоқда, дейди Турков. Аммо Турков бунинг сабабини МДҲ давлатлари қурувчиларининг Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларда йирик ва фаол ривожланаётган қурилиш лойиҳалари кўринишидаги альтернативга эга бўлишида кўради.

    «Коронавирус таҳдиди ҳанузгача сақланиб қолмоқда, кўпчилик ишчилар буни Москвадаги қурилиш лойиҳаларини тўхтатувчи хавф деб билади ва мазкур шароитда улар иқлим ва руҳий жиҳатдан яқинроқ муҳитда, вирус чекловлари унчалик қаттиқ бўлмаган мамлакатларда ишлашни танлайди», — деди Торков.

    «РБК» хабар беришича, Қурилиш вазирлиги январь ойида уй-жой ва инфратузилма объектларини қуриш учун Россияга хорижий фуқароларни олиб кириш механизмини ишга туширган. Қурувчилар асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистондан келади. Бош вазир ўринбосари Марат Ҳуснуллин меҳнат муҳожирларининг чиқиб кетиши Россияда 2020 йилда уй-жой нархлари кўтарилишининг асосий сабабларидан бири бўлганини бир неча бор таъкидлаган. Апрель ойида президент Владимир Путин Федерал Монополияга қарши курашиш хизматига Россияда уй-жой нархларининг кўтарилишини текширишни буюрди: ўтган йил давомида квартиралар нархи ўртача 12 фоизга ўсган, айрим ҳудудларда ўсиш 20—30 фоизга етган.

    Мавзуга доир:

    • Россияда йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун меҳнат муҳожирлари етишмаётгани маълум қилинди
    • Россияда муҳожирлар учун алоҳида давлат хизматлари портали очилади

    15.04.2021, 06:36   Изоҳ (0)   51626
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияда икки поезд тўқнашди (фото)

    14.04.2021, 23:46

    Экологлар Япониянинг «Фукусима-1» АЭСдаги радиоактивли сувни океанга тўкиш қароридан хавотирда

    14.04.2021, 21:59

    АҚШ НАТОга Афғонистондаги қўшинларини «уйга қайтариш» вақти келганини айтди

    14.04.2021, 21:12

    Биткоин нархи биринчи марта 64 минг доллардан ошиб, тарихий рекордни янгилади

    14.04.2021, 18:59

    Рамзан Қодиров Навальнийни провокациялар учун Қуръондан фойдаланишга уринишда айблади

    14.04.2021, 18:11

    Туркияда карантин чекловлари кучайтирилди. Мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича суткалик антирекорд янгиланди

    14.04.2021, 17:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.