• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Киев мэри Виталий Кличко уруш хавфи туфайли украиналикларга мурожаат қилди

    Украина Шаҳарлар ассоциацияси раиси ва Киев мэри Виталий Кличко Россиянинг ташқи тажовуз таҳдиди сабабли украиналикларга ва ҳукуматга мурожаат қилди. Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпионининг видеомурожаати унинг Facebook саҳифасига жойланди, деб ёзмоқда Tengrinews.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Сиёсатчининг сўзларига кўра, ташқи таҳдид шароитида украиналиклар қўрқмаслиги, марказий ва маҳаллий ҳукумат бирлашиши ва сиёсатчилар тортишувларини бир четга суриб қўйиши керак.

    «Бугун душман ўз қўшинларини давлатимиз чегараларига яқинлаштирди. Улар Украина фуқаролари орасида қўрқув ва ваҳима уйғотишга, ички низолар келтириб чиқаришга ҳаракат қиляпти. Украина Шаҳарлар ассоциацияси ҳар бир украиналикларга мурожаат қилади: қўрқманглар! Текширилмаган маълумотларга ишонманглар ва уларни тарқатманглар. Қўрқувни душманга қолдирайлик. Совуққон ақл ва ишонч бизни кучли қилади. Биз ўзимизнинг еримиздамиз. Ҳақиқат биз томонда, шунинг учун бутун дунё бизни қўллаб-қувватламоқда», — деб Кличконинг сўзларидан иқтибос келтирди «Гордон» нашри.

    «Марказий ва маҳаллий ҳукумат битта куч бўлиб ҳаракат қилиши лозим. Маҳаллий бошқармалар давлатнинг ишончли таянчи ҳисобланади. 2014 йил воқеаларини эслайлик, ўшанда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли биз ‘рус дунёси’ни тўхтата олган эдик. Бугун яна бир бор ўз қудратимизни намойиш этиш вақти келди. Бирликдаги қудратимизни. Ўз навбатида биз — маҳаллий ҳокимият вакиллари, шаҳар ҳокимлари — мамлакатимизни ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўришга тайёр эканимизни билдирамиз. Ҳар бир минтақада биз ҳудудий мудофаани қўллаб-қувватлаш, жамоат тартибини сақлаш ва шаҳар ҳаётини таъминлаш тизимларининг узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган барча чораларни кўрамиз», — деб таъкидлади пойтахт мэри.

    «Украина Шаҳарлар ассоциацияси сиёсий кучлар вакилларини барча зиддиятларни унутиб, партия байроқларини бир четга суриб, асосий байроқ — Украина байроғини ҳимоя қилишга чақиради. Биз Украина армиясининг қудратига ишонамиз. Биз Украина дипломатларига ишонамиз. Олд қаторда турганлар ортидагиларнинг кучли бўлишини талаб этишини ёдда тутамиз. Шундай экан, бугун бизнинг вазифамиз армиямиз ва дипломатларимиз учун кучли таянч бўла олишдир. Қарши тура олиш учун бирлашинг. Ғолиб бўлиш учун бирлашинг. Украинага шарафлар бўлсин», — деди Кличко.

    30 март куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Руслан Хомчак Россиянинг Украина чегараларида ва Қримда қўшинларини фаол кўпайтираётгани, бу эса «давлатнинг ҳарбий хавфсизлигига таҳдид солаётгани» ҳақида айтган эди.

    Украина разведкасининг маълумотларига кўра, Россия Донецк халқ республикаси (ДХР) ва Луганск халқ республикаси (ЛХР) ҳудудларига мунтазам бўлинмаларни киритишни режалаштиряпти, шунингдек, Россия қўшинларини Украина ҳудудига олиб киришга ҳаракатини ҳам истисно қилмади.

    Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг сўзларига кўра, Россиянинг Донбассдаги ҳозирги эскалацияси (урушда қўшинлар сонининг босқичма-босқич кўпайтирилиши) сўнгги йиллардаги энг йириги ҳисобланади. АҚШ Оқ уй ва Давлат департаменти маълумотларига кўра, Украина чегарасидаги Россия қўшинларининг сони 2014 йилдан буён энг юқори кўрсаткичга чиқди.

    Донбассдаги вазият туфайли АҚШнинг Европадаги қуролли кучлар қўмондонлиги юқори тайёргарлик эълон қилди.

    13 апрель куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россиянинг «ғарбий чегаралари»га иккита армия ва ҳаво-десант қўшинларининг учта бирлашмаси жойлаштирилганини тан олди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар «қўшинларнинг назорат текшируви»да қатнашяпти. Шунингдек, Шойгунинг таъкидлашича, Россия НАТОнинг «таҳдид солувчи ҳарбий ҳаракатлари»га жавобан «чоралар кўрмоқда».

    Мавзуга доир:

    • Россия Украина чегарасига ва Қримга 40 минг нафардан аскар жўнатгани маълум қилинди. Зеленский Россияни «жиловлаш»да Байдендан ёрдам сўради
    • Кремль Россия ва Украина ўртасидаги уруш эҳтимолини истисно қилди
    • CNN: АҚШ Россия қўшинларининг кучайтирилиши фонида Украинани қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида Қора денгизга ҳарбий кемаларини юбормоқчи

    15.04.2021, 18:49   Изоҳ (0)   45934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден ва Меркель Россияни Украина билан чегарадаги қўшинларини олиб кетишга чақирди

    15.04.2021, 18:35

    АҚШ давлат котиби кутилмаган ташриф билан Афғонистонга келди

    15.04.2021, 17:42

    АҚШнинг ортидан НАТО, Грузия, Болгария ҳам қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилди

    15.04.2021, 17:26

    Туркия ва Ҳиндистонда рекорд даражада кўп одам коронавирусга чалинди, Россияга ҳар қандай транспортда қайтаётган фуқаролар тест топшириши шарт, Қозоғистонда неча к...

    15.04.2021, 16:10

    ОАВ: АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрлади. Россия дипломатлари АҚШдан чиқариб юборилади ва Россия давлат қарзига нисбатан чекловлар ўрнатилади

    15.04.2021, 14:56

    Туркманистон президенти парламент юқори палатасининг раиси этиб сайланди

    15.04.2021, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.