Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда полициячи шифохонага ётқизилган қора танли эркакка ўқ узди. Тинтув жараёнида унинг ёнидан ўқотар қурол топилган ва шундан кейин отишма бошланган. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Фото: Columbus police

Фото: Columbus police
27 ёшли афроамерикалик Майлз Жексон ўзининг машинасида ҳушсиз ҳолда топилган ва шифохонага келтирилган. Шифокорлар Жексоннинг ҳужжатларини текширгач, унинг оилавий зўравонлик ҳамда ноқонуний қурол сақлаш айбловлари билан қидирувда экани маълум бўлган ва полицияга хабар берилган.

Полициячилар тинтув чоғида Жексоннинг ёнидан ўқотар қурол топган. Кейинги воқеалар тафсилотига ҳали аниқлик киритилмади. Маҳаллий полиция бошқармасининг расмий хабарига кўра, Жексон қонун ҳимоячиларига қаршилик кўрсатган ва уларга қарата ўқ узган. Бошқа версияларда Жексоннинг полиция зўравонлиги қурбонига айланган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Отишма Огайо штатининг маркази — Коламбус шаҳрида содир бўлди. Бир неча ўнлаб маҳаллий аҳоли полициядаги ирқчилик хуружига қарши норозилик намойишига чиқди. Улар маҳаллий полиция идорасини қамал қилиб, у ерни босиб олишга уринди. Намойишчилардан бири полициячиларга дубинка билан ҳужум қилгани учун ҳибсга олинди.

Маълумот учун, АҚШнинг Миннесота штатидаги Бруклин-Сентер шаҳрида яна бир қора танли йигит полициячилар томонидан ҳибсга олиниш пайтида ўлдирилди. Шундан сўнг шаҳарда норозилик намойишлари бошланди. Маълумотларга кўра, ўлдирилган йигит йигирма ёшли Даунт Райт бўлган. Полиция ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузгани сабабли унинг машинасини тўхтатган. Текширув пайтида полиция илгари Райтни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилганини аниқлади. Қора танли йигит яширинишга урингач, полиция уни отиб ташлади.

Бундан аввал 2020 йилнинг май ойида Миннесота штатида қора танли америкалик Жорж Флойд полиция томонидан ҳибсга олинаётганда полициячи уни ерга ётқизиб, тиззаси билан узоқ вақт бўйнини босиб туриши оқибатида ўлганди. Бунинг ортидан мамлакат бўйлаб ҳуқуқ-тартибот органлари шафқатсизлиги ва ирқий тенгсизликка қарши оммавий норозилик намойишлари авж олди ва Black Lives Matter («Қора танлиларнинг ҳаёти муҳим») ҳаракати пайдо бўлди. АҚШда ушбу норозиликлар фонида тартибсизликлар бошланган, полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув ҳам бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)