• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия пандемия бошидан буён энг қийин даврлардан бирига дуч келди. Мамлакатлар Туркия билан авиақатновларни тўхтатмоқда

    Туркия коронавирус пандемиясининг энг қийин даврлардан бирини бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожага таяниб, «РБК» хабар берди.

    Фото: Yandex

    Фото: Yandex

    «Статистика ва жамиятда пасайиб бораётган психологик қаршиликни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз пандемиядаги энг қийин даврлардан бирини бошдан кечирмоқда, дейиш мумкин. Биз пандемиянинг янги чўққисидамиз», — деди вазир.

    Вазир мамлакатнинг барча ҳудудларида касалланиш ўсиб бораётганини таъкидлади. Ҳукумат маълумотларига кўра, аҳолининг 80 фоизи инфекцияни юқтириш хавфи юқори бўлган шаҳарларда яшайди. 10 апрелга келиб мамлакатда COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион кишидан ошган. Мамлакатда суткалик юқтириш ҳолатлари 1 март куни қарийб 10 минг кишида қайд этилган бўлса, 7 апрелдан бошлаб бу кўрсаткич 50 минг кишидан пастга тушмаган. Сўнгги бир ҳафта ичида мамлакатда деярли 500 минг кишида коронавирус аниқланган.

    Вазирнинг таъкидлашича, Туркияда интенсив терапия бўлимларида касалланганлар сони ҳали кескин ўсмаяпти, аммо статистика «ўсиш хавфидан огоҳлантирмоқда».

    Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари вазиятни ёмонлаштираётган иккита асосий омилни санаб ўтди. Хусусан, аҳолининг вирусга қарши кураш пайтида кескинлик ва ноаниқликдан чарчагани ҳамда инфекциянинг мутацияларга учрагани. Кожанинг қўшимча қилишича, кўп ҳолларда Туркияда коронавируснинг «британча» штамми аниқланмоқда.

    Шунингдек, вазир Туркиянинг 7,5 миллион аҳолиси коронавирусга қарши вакцинанинг ҳар иккала дозаси билан эмланганини таъкидлади. «Туркия дунё бўйлаб эмлаш суръати энг юқори бўлган олтинчи мамлакатдир», — деди Кожа. Унинг айтишича, мутахассислар ҳукуматга мавжуд вазият билан боғлиқ чекловларни киритиш таклифи билан чиқди.

    Фахриддин Кожа Туркиядаги COVID-19 билан боғлиқ вазиятни баҳолаш учун мамлакатга Россия делегациясининг ташриф буюришини маълум қилди.

    «Россия делегацияси тез орада Туркиянинг сайёҳлар орасида машҳур бўлган ҳудудларидаги коронавирусга қарши курашиш бўйича хавфсизлик чораларини баҳолаш учун келади», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари.

    У бундай текширувдан сўнг Россия томонининг позицияси ўзгариши мумкинлигига умид билдирди. Аввалроқ Россия 15 апрелдан 1 июнгача Туркияга доимий ва чартер рейсларни тўхтатиши ҳақида эълон қилганди.

    Туркия 2020 йилнинг март ойида COVID-19 туфайли ёпилганидан сўнг Россия Федерацияси мамлакат билан доимий парвозларни тиклашга рухсат берган биринчи давлатлардан бири бўлган. 1 августдан Анқара ва Истанбулга, 10 августдан Анталия, Бодрум ва Даламан курортларига парвоз учун рухсат берилганди.

    «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попованинг таъкидлашича, Россияга четдан кириб келаётган коронавирус штаммларининг аксарияти Туркияга тўғри келмоқда.

    Шунингдек, Россия билан бир қаторда Хитой ва бошқа мамлакатлар ҳам Туркия билан парвозларни тўхтатишга қарор қилди.

    Хитойнинг фуқаро авиацияси маъмурияти (CААC) турк авиакомпанияларига 19 апрелдан бошлаб тўрт ҳафта давомида парвозларни тўхтатишга буйруқ берилганини эълон қилди.

    Ўзбекистон Туркия билан парвозларни ҳали тўхтатмаган. Март ойининг охирида Самарқанд—Истанбул—Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам рейслар тикланган эди.

    Мавзуга доир: Туркияда пандемия бошидан буён коронавирусга чалиниш бўйича суткалик антирекорд қайд этилди

    13.04.2021, 20:58   Изоҳ (0)   21202
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Японияда «Фукусима-1» АЭСдаги таркибида радиоактив моддалар бор сувни океанга тўкишга рухсат берилди. Хитой бунга қарши, АҚШ эса қарорни қўллаб-қувватламоқда

    13.04.2021, 19:47

    Анголада коронавируснинг 34 та мутацияли янги штамми аниқланди, Пентагон организмга коронавирус тушгани ҳақида сигнал берувчи микрочип яратди. Коронахабарлар

    13.04.2021, 16:34

    АҚШда COVID-19 симптомлари пайдо бўлишидан ҳимоя қилувчи дори клиник синовлардан муваффақиятли ўтди

    13.04.2021, 14:08

    Россия Украина чегарасига ва Қримга 40 минг нафардан аскар жўнатгани маълум қилинди. Зеленский Россияни «жиловлаш»да Байдендан ёрдам сўради

    13.04.2021, 11:59

    Францияда касалхона яқинида, АҚШда эса мактабда отишма юз берди, қурбонлар бор

    13.04.2021, 10:47

    Борис Жонсон ўз уйини ойига 4 минг фунт эвазига ижарага бермоқчи (фото)

    12.04.2021, 23:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.