• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Украина чегарасига ва Қримга 40 минг нафардан аскар жўнатгани маълум қилинди. Зеленский Россияни «жиловлаш»да Байдендан ёрдам сўради

    Россия Украинанинг шарқий чегарасига 40 минг аскарли қўшин тортди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот котиби Юлия Мендел маълум қилди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Киев маълумотларига кўра, яна 40 минг аскар Қримга жойлаштирилган. Шунингдек, Зеленский АҚШ президенти Жо Байдендан Россияни «жиловлашда» ёрдам сўради.

    «АҚШ Украинанинг яхши дўсти, аммо АҚШ президенти Россияни жиловлаш ва Украина шарқидаги можарони тўхтатиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак», — деди Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида.

    «Киевга кўпроқ қурол-яроғ ва пул керак, айниқса, мамлакатнинг НАТЎга кириши учун кўпроқ ёрдам керак. Агар АҚШ Украинани НАТО таркибида кўрмоқчи бўлса, улар буни тўғридан-тўғри айтиши ва амалда кўрсатиши керак. Сўз билан эмас », — деди президент. Шунингдек, Зеленский билан суҳбатлашган мухбир Украинанинг НАТЎга қўшилиши борасида АҚШнинг ҳал қилувчи ҳаракатлари эҳтимоли камлиги, чунки бу Москвани қўзғатиши ва чегарадаги зиддиятларни кучайтириши мумкинлигини айтди. «Сиз ҳақ бўлишингиз мумкин», — деб жавоб берди Зеленский мухбирга.

    «Аммо ҳозир нима бўляпти? Биз чегараларда нима қиляпмиз? Одамларимиз бу ерда нима қиляпти? Улар курашмоқда», — дея қўшимча қилди Украина президенти.

    Мавзуга доир: Россия қўшинларининг Донбассга тортилиши фонида Украина НАТОга қўшилиш масаласини қайта кўтарди. АҚШ бу ғояни ҳозирча назарий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда, Кремль эса бу Донбассдаги инқирозни янада кучайтиришини айтди

    12 апрель куни эрталаб Зеленский Украина шарқидаги можарони авж олиши масаласини муҳокама қилиш учун Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш ҳақида Москвага сўров юборди. Шунингдек, Украина Ташқи ишлар вазирлиги Москвадан чегарада қўшин йиғишдан мақсади нима эканини изоҳлашни  талаб қилди. «Афсуски, Россия томон бундай изоҳлар юбормаслигини айтиб, сўровга биноан муҳим маълумотларни тақдим этишдан бош тортди», — деди вазирлик.

    Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков, Украина раҳбарининг Путин билан музокаралар ўтказиш тўғрисидаги илтимосларини кўрмаганини ва охирги кунларда бундай сўровлар келган-келмаганини билмаслигини айтди.

    Песков, шунингдек, Россия қўшинлари ўз мамлакати ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётганини ва шунинг учун улар ўзлари маъқул кўрган йўналишлар бўйлаб ҳаракатланиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлади. Президент вакили, шунингдек, қўшинларни қайта жойлаштириш бошқа давлатлар учун хавф туғдирмаслигини айтди.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Донбассдаги барча томонларнинг зиддият келтириб чиқаришдан тийилишга ва можаронинг авж олишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни тўхтатишга чақирмоқда.

    «Можарода иштирок этаётган ва унга алоқадор бўлган барча томонлардан шуни сўраймизки, максимал даражада вазмин бўлинг, можаронинг авж олишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлар ва риторикалардан сақланинг.  Барча масалалар ўзаро мулоқот орқали ҳал қилиниши керак », — деди БМТ бош котибининг вакили Стефан Дюжаррик.

    Шунингдек, у можаро зонасида инсонпарварлик муаммолари кўпайиб бораётганидан БМТнинг ташвишда эканини алоҳида таъкидлади. Дюжаррикнинг таъкидлашича, ташкилот Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиши, қўшинларнинг ҳаракатлари кўпайгани ҳақидаги хабарларни хавотир билан кузатмоқда.

    Ўз навбатида G7 мамлакатлари (Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ) ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Европа Иттифоқи вакили Россия қўшинларининг Украина чегараларига ва Қримга жойлаштирлишидан хавотир билдириб, Россияни ушбу «провокацияларни тўхтатишга» чақирди.

    «Ушбу катта ҳажмдаги огоҳлантирилмаган қўшин таҳдид солувчи ва беқарорлаштирувчи ҳаракатларни келтириб чиқармоқда. Биз Россияни халқаро мажбуриятларга мувофиқ провокацияларни тўхтатишга ва кескинликни дарҳол юмшатишга чақирамиз», —  дейилади G7 баёнотида.

    Вазирлар, шунингдек, Россияга Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти фаолияти принципларини эслатди ва уни ҳарбий кучлар ҳаракатининг шаффофлиги бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди. Улар Украина шарқидаги можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишнинг ягона йўли Минск келишувларининг амалга оширилиши эканини айтди.

    Мавзуга доир:

    • Кремль Россия ва Украина ўртасидаги уруш эҳтимолини истисно қилди
    • Украина президенти Донбассга борди, каска ва зирҳли нимча кийиб окопларга тушди ва вазият кескинлашганини маълум қилди (фото)

    13.04.2021, 11:59   Изоҳ (0)   34810
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Францияда касалхона яқинида, АҚШда эса мактабда отишма юз берди, қурбонлар бор

    13.04.2021, 10:47

    Борис Жонсон ўз уйини ойига 4 минг фунт эвазига ижарага бермоқчи (фото)

    12.04.2021, 23:26

    Дональд Трамп коронавирусга қарши вакцинага ўз номини беришни таклиф қилди

    12.04.2021, 19:58

    Ҳиндистон коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда 2-ўринга чиқди. Мамлакат COVID-19’ни даволовчи «Ремдесивир» дорисини экспорт қилишни тўхтатди

    12.04.2021, 19:11

    АҚШда яна бир қора танли эркак ҳибсга олиниш чоғида полиция томонидан ўлдирилгач, янги намойишлар бошланди

    12.04.2021, 18:35

    Грузияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди, Германияда COVID-19’га чалинганлар сони 3 миллиондан ошди, Pfizer вакцинаси кескин қимматлашди. Коронахабарлар

    12.04.2021, 17:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.