Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Голливуднинг таниқли актёри Дуэйн Жонсон ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали АҚШ президенти бўлиш каби имконият туғилса, бундан фахрланишини ёзиб қолдирди.

Фото: Legion Media

Фото: Legion Media

«Асосчи-оталаримиз икки метрли, кал, татуировкалар туширилган, ярими қора, ярми самоалик бўлган, текила ичадиган, бананка тақиб олиб пикапни бошқарадиган йигит ўзларининг клубига қўшилишини тасаввур қилган деб ўйламайман, аммо бу қачондир содир бўлса, сизларга, инсонларга хизмат қилиш мен учун шараф бўлади», — дейди актёр.

Шунингдек, Жонсон Newsweek нашрининг агарда у сайловларда иштирок этса, Piplsay компанияси сўровига кўра, 46 фоиз аҳоли овоз беришга тайёрлиги тўғрисидаги янгиликка ҳам муносабат билдирган. Бундан ташқари, сайловчилар АҚШ президенти лавозимида Анжелина Жоли, Опра Уинфри ва Том Хенксни ҳам кўришни истаган.

«Клуб»га 2020 йилда рэпер Канье Уэст ҳам қўшилишни истаган, бироқ у мавжуд 160 миллион овоздан 60 мингини тўплай олган, холос.

Аввалроқ яна бир таниқли актёр Мэттью МакКонахи сиёсатга кирмоқчи экани ва 2022 йили Техасдаги губернаторлик сайловларида қатнашиш нияти борлигини маълум қилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди