• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Аёл эканингиздан уялманг!». Америкалик адиба Урсула Ле Гуиннинг аёлнинг жамиятдаги ўрнига бағишланган машҳур нутқи

    Америкалик ёзувчи, адабий танқидчи, машҳур антрополог олим Альфред ва Теодора Крёбернинг қизи Урсула Крёбер Ле Гуин (1929–2018) илмий фантастик асарлари билан тарихда қолган адиба. «Хьюго» ва «Небьюла» мукофотларидан ташқари, унинг «Ер сайёраси» туркумидаги «Қирғоқ бўйлаб» учинчи романи 1973 йили АҚШнинг миллий мукофотига лойиқ топилган. Маданиятлар ўртасидаги турфаликлар ва низолар, даосизм, анархизм, коммунизм, феминизм, психологик ва ижтимоий мавзуларга бағишланган асарлари китобхонлар орасида эътироф этилади.

    1983 йили Калифорниянинг Милс коллежида битирувчилар олдида сўзлаган нутқи адибани ХХ аср нуктадон нотиқлари қаторига қўшади, асрнинг энг яхши нутқларидан бири деб тан олинади. Аёлнинг жамиятдаги ўрни, хотин-қизлар масаласи, эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигига бағишланган ушбу нутқ ўқувчилар ўртасида турфа қарама-қарши фикрларни уйғотган ва ҳануз такрор мурожаат этиладиган нутқлардан биридир.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Милс коллежининг саксон учинчи йилги битирувчилари олдида нутқ сўзлашга таклиф этиб, каминага камдан кам насиб этадиган бахтни – омма олдида аёллар тилида баланд овозда сўзлаш имконини тақдим этганингиз учун беҳад миннатдорман.

    Биламан, битирувчилар орасида йигитлар ҳам бор ва буни истисно этмайман. Юнон трагедияларидан бирида юнонликлар ажнабийларга: «Юнончани тушунмасангиз, марҳамат, имо-ишора билан мақсадингизни баён этинг!» дейишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, илк бошловчилар баҳсталаб масалани, битирувчи эркак жинсига мансуб бўлиши керак ёки шарт деган, илгари суришга уринишади. Шу боис, биз аёллар ўн иккинчи асрга мансуб кийим-бошни эгнимизга илиб, эркакларга ўхшашга, улардек бақувват, барваста бўлишга интиламиз-у, алал-оқибат, бўғоз лайлак ёки қўзиқоринга ўхшаб қоламиз.

    Интеллектуал анъана эркакларга тегишли ҳодиса. Омма олдидаги нутқ расмий, миллий ёки маҳаллий тиллардан бирортасида бўлиши лозим. Бироқ бизнинг маҳаллий тилимиз эркаклар тили. Бу тилни аёллар тезда ўрганишига шубҳа йўқ. Ўта калтафаҳм эмасмиз. Сизлар Маргарет Тетчерни Рональд Рейгандан, Индира Гандини Генерал Сомозадан фарқлай биларсиз, аммо бу эркаклар дунёси. Унда фақат эркаклар тилида мулоқот қилинади. Сўз – бу куч. Ҳаммангиз узун йўл бўйлаб кетаётгандирсиз, лекин, болажонларим, бу йўл унчалик ҳам узун эмас. Сиз ҳатто, маррага ўзингизни фидо этиб ҳам етишингиз душвор. Негаки у йўл уларники, сизники эмас.

    Эҳтимол, бизда анча-мунча залварли, тоши оғир сўзлар топилар ва ҳаёт-мамот ҳақида валақлашишга етар. Эҳтимол, кучсиз, таъсир доираси тор сўзларга муҳтождирмиз. Келинг, бу ҳақида ижикилашдан кўра, бошқа нарсага умид қилайлик. Коллежнинг мугузга ўхшаш мустаҳкам минорасини тарк этиб, барчангиз ҳақиқий дунёга – ҳаётга киришингизни, касб-корда зафар яловини баланд кўтаришингизни ёки ҳеч қурса, турмуш ўртоғингизга чин ҳамдам, содиқ рафиқа, юртимизни кучли давлатлар қаторига қўшишда кўмакдош бўлишингизни жуда истардим. Куч-қудрат, аёлнинг жамиятдаги ўрни ҳақида соатлаб гап сотгандан кўра, шуниси маъқул эмасми?! Сизга ҳаммасиданам, фарзанд кўриб, ниятингизга етишингизни, ўзингиздан кўпайишингизни тилайман. Ёлғиз шу тилакни. Бир ўғил ва қиз етади. Улар умрнинг мазмуни, чиройли гуллари. Келгусида болаларингиз ва аҳли оилангиз учун ейишга таом, яшашга шинам, иссиқ, озода хонадон, дўстлар, севимли ишингиз бўлишига ҳам умидворман.

    Хўш, сизлар мана шулар учун коллеж остонасига қадам қўйдингизми? Бори шуми? Муваффақият-чи?

    Муваффақият – бу бошқанинг омадсизлиги, толесизлиги, аслида. Муваффақият кўпчилигимиз интиладиган америкача орзу. Аксар инсонлар (ўттиз миллионлик ўзимиз ҳам) дунёнинг кўп қўноқларида қашшоқликнинг оғриқли, серваҳм талотумларидан ҳайиқиб, кўз юммай кун кечиради. Йўқ, мен сизларга зафар, муваффақият тиламайман. Бу ҳақида ҳатто, сўзлашга тобим йўқ. Омадсизлик ҳақида сўзлагим бор.

    Сабаби, одамзод ҳамиша толесизлик билан бақамти яшашга маҳкум. Сизлар келгусида ноҳақлик, умидсизлик, хиёнат, улкан йўқотишлар билан рўбару келасиз. Ўзингизни кучли, бақувват деб билган лаҳзада ожизлигингиз лоп этиб оёқ остидан чиқади. Мол-давлат, бойлик илинжида тинмай тер тўкасиз-у, оқибат, бор давлатингиз хўжайинингизга айланади. Ўзингизни қоронғи гўшаларда, ёлғизлик ва қўрқув исканжасида топасиз.

    Қадрдон сингилларим, қизларим, укаларим ва ўғилларим, ўша қоронғи қўноқларда яшаш қўлингиздан келади. Бундай маконлар дарбадарлик, қувғин ҳамда муҳожирлик дея аталиб, у ерларда бизнинг пешона тери тўкиб эришадиган муваффақиятларимиз рад этилади.

    Аслида, барчамиз муҳожирлармиз. Аёл аёл сифатида жамиятнинг эркакларга мўлжаллаб тузилган меъёрларидан тамом бегона. Одамзод ҳамиша «Эркак» деган ном атрофида бирлашиб, ҳурматга лойиқ жинс фақат эркак бўлган, барча ҳодисотлар унга йўналтирилган чоғда аёл доим саноқдан ўчирилади. Жамият тутуми шундай. Келинг, ўзимизни ўрганамиз. Йўқ, мен жинсий муносабатлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бу ҳар қайси жуфтликнинг шахсий иши. Жамият ҳақида, пойдевори жабр-зулм, хўрлик, авторитаризм, зўравонликдан тикланган эркаклар дунёси ҳақида сўзламоқчиман.

    Аёлдек яшашни истасак, сепаратизм бизни куч билан босиб туради. Милс коллежида ҳам бундай айирмачилик томир отиб улгурган. Жаҳондаги уруш-ўйинларни аёллар бошламайди ёки ўз манфаати учун ташкиллаштирмайди; энди эса ўша уруш ўчоқларида ниқобларсиз нафас ололмаймиз. Мабодо, ниқобни ечмоқчи бўлсак, анча уриниб, машаққат билан ечамиз.

    Танлаган йўлингизда вазифаларингизни бажаришда давом этаркансиз, Милсда нималарни қилишга улгурдингиз-у, нималарга эришолмадингиз? Йўқ, эркаклар ва уларнинг иерархияси учун эмас – бу уларнинг ўйини, холос. Эркакларга қарши ҳаракат ҳам эмас – бу уларнинг қонун-қоидалари билан ишлаш дегани. Нега коллежда ўқиётган ҳар қайси қиз-жувон Мачоменга[1] қарши курашиши ёки унинг фойдасига ишлаши керак? Нега у азиз умрини бошқанинг шартларига қурбон этиши керак? Мачоман бизнинг мантиқсиз, салбий, муросасиз шартларимиздан қўрқади. Шу боис, у бизни ортидан эргаштиришга уринади.

    Ўтаётган умридан нафратланадиган аёл ҳаётнинг барча қирралари қаторида ожизлик заифлик, касалмандликни бўйнига илишга, бемаъни ва асоссиз равишда мавҳум, қоронғи, тартибсиз, ифлос пучмоқларда, кунжакларда умр кечиришга мажбур. Ёруғликка чиқиш учун ўз йўлингиздан қайтмай, ҳаёт машаққатларига тиккама-тикка қарши чиқиб, тунни парчалаб эришиш мумкин.

    Аёл эканингиздан уялиб, маҳбуслардек яшаманг. Телба жамият тартибларига бўйсунинг. Аммо хўжаларча итоат этинг. Ўз уйингизни ўзингиз асранг, шахсий хонангизга эгалик қилинг. Сиз санъат, илм-фан, технология, компанияни бошқариш ёки каравотлар тагини супуриб-сидиришда иқтидорлимисиз, ҳеч иккиланмай, ўша юмушни бажаринг. Лекин аёллигингиз учун бу ишлар иккинчи даражали деб шаштингизни сўндиришса, сизга тенг ҳақ тўлаб ёки баробар вақт берилмагунча, уларнинг йўриғига юрмайсиз, деб ўйлайман. Бошқаларнинг устидан ҳукмрон бўлманг ва сизнинг ҳам истакларингизга ҳукмронлик қилишларига изн берманг. Умидим, сира қурбон бўлманг ва бошқаларни ҳам измингизга бўйсундирманг. Мабодо, муваффақиятсизликка учраб, қоқилсангиз, жароҳатлансангиз, жонингиз оғриса, зулматда қолсангиз, ўша он мамлакатингиздаги зулматни – ғалаба келтирмаган, фойда бермаган урушларни – эсланг. Бироқ келажак, ёруғ кунлар олдинда.

    Илдизларимиз ер остида; она замин – Ватанимиз. Нима учун ҳаракат қилиш, изланиш ўрнига ғойибдан марҳамат кутамиз? Кутганларимизнинг бари пойимизда. Тепадан пастга очкўз, юҳо нигоҳ билан боқмайлик, аксинча, бошимизни баланд кўтариб, юқорига кўз тикайлик. Атрофга қорачиқни қамаштирадиган ёруғликдан эмас, одам тафаккурини бойитадиган, инсон руҳини тарбиялайдиган қоронғиликдан қарашни ўрганайлик.

    1983 йил 22 майМилс коллежи. Окланд. Калифорния.

    Инглиз тилидан Чарос Низомиддинова таржимаси

     

    [1] Мачомен – «Қишлоқ аҳли» гуруҳининг шу номли диско қўшиғи. Аҳоли орасида биржинслиликни тарғиб этган, шов-шувларга сабаб бўлган қўшиқ.

    13.04.2021, 09:10   Изоҳ (0)   26117
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Чинни»дан граната. Дунёдаги энг нозик қурол қандай кўринишга эга?

    01.04.2021, 21:36

    «Ким ўлса, Юлдуз айбдор бўларди». Юлдуз Усмонова ҳамкасблари ўлими ва муваффақиятсизликларида айбланган пайтлари ҳақида гапирди (видео)

    30.03.2021, 19:21

    Винсент Ван Гогнинг «Монмартрдаги кўча саҳнаси» номли картинаси 13 млн еврога сотилди

    29.03.2021, 14:35

    «Халқлар дўстлиги» саройи раҳбари «Миллион»да 9 кишида, «Муқаддас аёл»да 6 кишида коронавирус аниқланганини маълум қилди

    29.03.2021, 08:45

    Дубайда дунёдаги энг катта картина 62 млн долларга сотилди

    25.03.2021, 11:23

    Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган «Ақлвой» телеканали ўз фаолиятини бошлади

    23.03.2021, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.