Парижда «чинни қуроллар»ни яратиш билан шуғулланувчи 29 ёшли ҳайкалтарош ва рассом Ҳелена Ҳаусс истиқомат қилади. Қиз томонидан яратилган ноодатий шакллар шкафдаги оддий чойнак сервисларни ёдга солади, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Ҳелена бу каби ишлари орқали нозик ва мўрт ниқоб остида куч, ғазаб ва нафрат яширинган бўлиши мумкинлигига оид ғояни етказиб беришга уринади.
Мазкур намуналар чинни деб номлангани билан, аслида ҳайкалтарошлик асарларини яратишда ишлатиладиган пластик материал — полиуретандан ишланган. Ташқи томондан уни ростдан ҳам нозик чинни билан адаштириб юбориш мумкин, бироқ у бир қарашда кўринганидан мустаҳкамроқ.
Ҳеленанинг ўзи ушбу ҳайкалтарошлик намуналарини ясайди ва уларни безайди. Ҳайкалчалар етарли даражада катта, масалан, гранатанинг ўлчами 38х25 сантиметр.
Изоҳ (0)