4 апрель куни Самарқандда ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва Давлат ветеринария хизмати ходимлари ҳамкорлигида келиб чиқиши номаълум бўлган гўшни Тошкентга олиб келаётган Nexia тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Булунғур туманида жойлашган «Юқори нуқта» ЙПХ масканида Қашқадарё—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, юкхонаси ҳамда салон қисмида ветеринария-санитария талабларига зид равишда келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 240 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинган.
Ушбу гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқли эканини текшириш мақсадида ундан намуналар олиниб, ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясига юборилган.
Аввалроқ Қашқадарёда уйида эшак сўйиб сотаётган шахслар ушлангани, Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз 800 кг гўштни машина салони ва юкхонасида олиб кетаётган шахслар аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)