Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Доҳа шаҳрига амалий ташриф билан борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ал-Соний томонидан қабул қилинди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, Абдулазиз Комилов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Сонийга йўллаган мактубини етказган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон—Қатар муносабатининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболи муҳокама қилинган, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги шерикликнинг долзарб жиҳатлари тўғрисида фикр алмашилган. Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим салоҳиятга эга экани таъкидланган.

Томонлар ўзаро сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда алоқани сезиларли даражада мустаҳкамлаш зарурлигини  эътироф этган. Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича афғонлараро инклюзив музокараларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланган.

Таъкидланишича, Қатар томони Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатини юқори баҳолаган. Музокарада икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилгани айтилмоқда.

Аввалроқ Абдулазиз Комилов Доҳада «Толибон» ҳаракатининг сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди