• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада 12 та қурилиш объектида аниқланган камчиликлар юзасидан ишлар судга оширилди

    Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон бўйлаб ҳудудий назорат инспекциялари билан бирга қурилаётган объектларни ўрганиш ишлари давом этди ва бу борада Фарғона вилоятида ҳам қатор сифатсиз қурилиш объектлари аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

    Қайд этилишича, «Доно нашриёти» МЧЖ томонидан қурилаётган объект бўйича Фарғона шаҳар ҳокимининг 2020 йил 18 августдаги 441-сонли қарорига асосан тегишли архитектура–шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ҳамда қурилиш монтаж ишлари бошлагани ҳақида 2020 йил 9 сентябрда 22299667-сонли хабарнома юборилган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Ушбу объект жойига чиқиб ўрганилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди.

    Барча колонналарда бир-бирига уланиши нотўғри бажарилган. Барча ригелларда уланиш қисмлари нотўғри жойга қўйилган. КМК 2.03.01-96 бўйича қўпол хатоларга йўл қўйилган. Юқори қисмидаги арматура колонна билан туташган жойида уланиб қолган. Пастки қисми ригелнинг ўртасида уланиб қолган. Ертўла қисмида ФБСлар нотўғри терилган. КМК 2.01.03-96 п.3.1.11а банд бўйича арматуралар ташлаб кетилмаган.

    Ушбу текширув натижасига кўра масъул шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми (шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

    Шунингдек, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 ноябрдаги 1114-сонли қарорига асосан «Марғилон бинокор таъмир қурилиш» МЧЖга 12 қаватли 1 ва 2-қаватида ҳунармандлар маркази, соғломлаштириш мажмуаси ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш комплекси ҳамда қолган қаватларида турар жой қурилишига рухсат берилган. Ушбу қарорга асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ва ташкилот томонидан қурилиш монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 6 августда 21242539-сонли хабарнома юборилган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Ушбу объект жойига чиқиб ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланиб, масъул шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

    Шу билан бирга, 2020 йил 21 апрелдаги Электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома билан фуқаро Дониёр Мирзаев Ўринбоевичга тегишли ер майдонида 9 қаватли турар жой биноси қурилишига рухсат берилган.

    Ушбу баённомага асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ва қурилиш ишлари бошлангани ҳақида 22009248-сонли хабарнома юборилган.

    Аммо объект жойига чиқиб ўрганилганда ертўла қисмида колонналар нотўғри чиқариб кетилган. Ташқи тўсиқ деворларини майда блокли ғишт материалидан ишлатилган ва колонналарга бириктирилган. Лойиҳада кўрсатилган узеллар қўлланилмаган. Ғишт териш ишларида айрим жойларда вертикал чоклар цемент қоришмалар билан етарли даражада тўлдирилмаган.

    Текширув натижасига кўра масъул шахсга ушбу турар жой биносига тегишли камчиликларни бартараф этиш юзасидан қурилиш монтаж ишларини тўхтатиш учун ёзма кўрсатма берилган.

    Бундан ташқари, Темурбек Тилаволдиев Расул ўғлига тегишли ер майдонида 9 қаватли турар жой биноси қурилишига рухсат берилган ва қурилиш-монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида инспекцияга 2020 йил 28 августдаги 22008301-сонли хабарнома юборилган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Аммо лойиҳада кўрсатилган узеллар қўлланилмаган. Диафрагма деворлари колонна билан туташган қисмида камчиликлар мавжуд. Ғишт териш ишларида айрим жойларда вертикал чоклар цемент қоришмалари билан етарли даражада тўлдирилмаган. Тегишли камчиликларни бартараф этиш юзасидан фуқарога қурилиш монтаж ишларини тўхтатиш учун ёзма кўрсатма берилган.

    Яна бир ҳолат, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 ноябрдаги 1114-сонли қарорига асосан «Фарғона қурилиш кўрки» МЧЖга 12 қаватли 1 ва 2-қаватида ҳунармандлар маркази, соғломлаштириш мажмуаси ва савдо маиший хизмат кўрсатиш комплекси ҳамда қолган қаватларида турар жой қурилишига рухсат берилган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Ушбу баённомага асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ҳамда қурилиш ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 6 августда 21311377-сонли хабарнома юборган.

    Бироқ объект жойига чиқиб ўтказилган текширув натижасига кўра МЧЖнинг масъул шахсига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилди.

    Шунингдек, электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги №YU 074-020056, №YU 074-020226, №YU 074-019744 сонли баённомалар билан «Фергана тех сервис Юрий» МЧЖга тегишли ер ажратилган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Ушбу объект бўйича архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 22 августда 18902302, 21797626, 21799339, 21799370-сонли хабарномалар юборилган.

    Бироқ объект ўрганилганда ташқи тўсиқ деворлари майда блокли ғишт материалидан ишлатилган ва колонналарга бириктирилган. Лойиҳада кўрсатилган узеллар қўлланилмаган. Умуман нотўғри арматурадан каркас тўқилган. Плиталарда шахта тешиклари нотўғри очиб кетилган. Қуйма монолит арматуралари коррозиядан ҳимояланмаган ҳолда очиқ қолиб кетган. Лойиҳада зинапоя девордан ажратилмаган ва зина нотўғри қўйиб кетилган.

    Инспекция томонидан тегишли камчиликларни бартараф этиш юзасидан қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш учун ёзма кўрсатма берилган.

    Фарғона вилояти ҳокимининг 2017 йил 29 майдаги 299-сонли қарори билан «Пойтахт мавзси» МЧЖга баҳоланган миқдордаги компенсация тўловлари қоплаб берилганидан сўнг 15500,0 квадрат метр ер майдонига кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга турар жой биноси қурилишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.

    Ушбу қарорга асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ва инспекцияга қурилиш ишлари бошланганлиги ҳақида 2020 йил 26 октябрда 23756384-сонли хабарнома юборилган.

    Объект мураккаблик тоифасига кўра III тоифадаги объектлар қаторига кирсада, «Фарғона архитек саноат муҳандис тармоқ лойиҳа» МЧЖнинг «Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия»си объект мураккаблик тоифасига кўра II тоифадаги объектлар учун берилган.

    Қурилишга лойиҳа ташкилоти томонидан тасдиқланмаган лойиҳа тақдим этилган. Лойиҳада бурчак штаммлар тўлдирилмаган. Бино эса 9 қаватга мўлжаллаб нотўғри лойиҳаланган ва ушбу лойиҳа асосида қурилган. Объектнинг танланган конструктив ечими 7 қаватгача кўрсатилган. Лойиҳада колонналарнинг жойлашиш координаталари ҳам хато. Ораёпма плиталар устига вазни оғир бўлган парда деворлар ўрнатилган. Зина деворларига қўшиб уланган ва зина илинадиган темир бетон (балка) қўйилмаган.

    Объектнинг муаллифлик назорати тўлиқ юргизилмаган. Қурилиш майдонида 3-4 қаватлар қурилгунга қадар бор йўғи икки маротаба жойига чиқиб, ёзув қолдирилганлиги қайд этилган. Муаллифлик назорати журналида қайд этилган камчиликлар назоратга олинмаган.

    Ўтказилган текширув натижасига кўра тегишли лойиҳа ташкилотини лицензиясини бекор қилиш учун Қурилиш вазирлигига тақдимнома киритилган, масъул шахсга нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99 моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

    Шу билан бирга, Марғилон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 18 декабрдаги 1018-сонли қарорига асосан «Universal Oasis Trade» МЧЖга кўп қаватли турар жой биноси қурилишига рухсат берилган ва қурилиш-монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 29 октябрда ҳудудий инпексияга 23885941-сонли хабарнома юборган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Аммо ўтказилган текширув натижасига кўра объектни инструментал техник текширувдан ўтказиш юзасидан ҳамда тегишли камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган.

    Марғилон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 3 декабрдаги 535-сонли қарорига асосан «Марғилон ихтисослаштирилган таъмир қурилиш» МЧЖга 2 та 9 қаватли турар жой биноси қурилишига рухсат берилган. Ушбу рухсатномага асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ва қурилиш монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2021 йил 10 февралдаги 27575205-сонли хабарнома юборилган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Аммо қурилиш монтаж ишларида бир қатор камчиликлар аниқланганлиги сабабли 2021 йил 15 февраль куни буюртмачи, пудратчи ва лойиҳачига 4938-сонли бажарилиши мажбурий ёзма кўрсатма берилган ва бу ҳолат ҳудудий инспекция томонидан назоратга олинган.

    Тошлоқ тумани ҳокимининг 2020 йил 4 майдаги 555-сонли қарорига асосан «Имкон Фарғона қурилиш» МЧЖга 5 қаватли турар жой биноси қурилишига рухсат берилган ва ҳудудий инспекцияга қурилиш монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 29 июндаги 20177292-сонли хабарнома юборилган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Объектда ўтказилган текширув натижасига кўра эса ташкилотнинг масъул шахсига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

    Шу билан бирга, «Qahramonjon Buldings» МЧЖга 5 қаватли турар жой биноси қурилишига рухсат берилган. Ушбу қарорга асосан тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 9 сентябрдаги 22280804-сонли хабарнома юборган.

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Объект жойига чиқиб ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланган ва текширув натижасига кўра масъул шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.

    Қува тумани ҳокимининг 2020 йил 17 апрелдаги 569-сонли қарорига асосан «Ал-аввал ал-охир» МЧЖга 5 қаватли турар-жой биноси қурилишига рухсат берилган ва тегишли тартибда архитектура шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланган ҳамда қурилиш монтаж ишлари бошлаганлиги ҳақида 2020 йил 24 июлдаги 21040660-сонли хабарнома юборган.

    Объект ўрганилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди.

    Қурилиш майдонида зиналар нотўғри ўрнатилган ва қалинлиги лойиҳа асосида эмас. Лойиҳада берилмаган 250 миллиметр ғишт девор териб қўйилган. КМК 2.01.03-96 п.3.1.11а банд бўйича арматуралар ташлаб кетилмаган. Қурилиш майдонида колонна учун ишлатилиши керак бўлган 16 АИИИ арматура ўрнига 14АИИИ арматура қўлланилган. Қурилиш майдонида колонна хомутларида диаметри 8 миллиметрли арматура ўрнига 6 миллиметр диаметрли арматура қўйиб кетилган. Қурилиш майдонида сеткалар хона баландлиги бўйича фақат 1 қаторда қўйилган. Ғишт териш ишларида айрим жойларда вертикал чоклар цемент қоришмалар билан етарли даражада тўлдирилмаган.

    Қисқа муддатли текширув натижасига кўра объектни инструментал техник текширувдан ўтказиш юзасидан ҳамда тегишли камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул шахсга кўрсатма берилган.

    Бундан аввал Андижонда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ўнга яқин ҳолат аниқлангани, Қашқадарёда қурилиш талабларини бузган бир қанча компанияларга чора кўрилгани ҳамда Навоийда бир қатор кўп қаватли бинолар ноқонуний қурилаётгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

    09.04.2021, 09:58   Изоҳ (0)   11977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 83 минг кишидан ошди

    09.04.2021, 09:42

    Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғи 900 доллар пора олаётганида ушланди

    09.04.2021, 09:22

    «Ҳокимлик биноси олдига қўй ҳайдаб келганларга чора кўрилмайди» — Нуробод туман ИИБ

    09.04.2021, 08:51

    «Тошкент—Шовот» поездида ўз ўрнини 100 минг сўмга пуллашга уринган вагон кузатувчиси ишдан олинди

    09.04.2021, 08:36

    Мадорми ёки матор? Паркентнинг машҳур сомсаси ҳақида махсус репортаж

    09.04.2021, 08:03

    Ўзбекистондаги маҳаллаларда аёллар, болалар ва уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги тўғрисида маълумотларни йиғиш бошланди

    09.04.2021, 07:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Систит — бу уят эмас!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    Дунё | 3 июн, 13:15

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Нигерияда ҳарбийлар хатоси сабаб 20 киши ҳалок бўлди 

    Дунё | 3 июн, 13:11

    Ҳиндистон аэропортига йўловчи 47 та заҳарли илон олиб келди (фото)

    Дунё | 3 июн, 12:55

    Японияликлар 45 соатда уй қуришни ўрганиб олди (видео)

    Архитектура | 3 июн, 12:45

    Пеп Гвардиола: “Мавсум оғир бўлди, лекин биз муҳим вазифани бажардик”

    Спорт | 3 июн, 12:40

    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

    Реклама | 3 июн, 10:30

    Билл Гейтс бойлигининг катта қисмини Африкага беради

    Дунё | 3 июн, 12:39

    Украина Россиядан депортация қилинган 500 дан ортиқ болани қайтаришни талаб қилди

    Дунё | 3 июн, 12:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.