Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда апрель ойидан бошлаб, ҳар шанба куни Тошкент—Москва—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этишича, мазкур рейсга Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Россия ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги фармойиши асосида Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилиши мумкин.

Ушбу йўналиш бўйича учиш учун Россияга келишдан аввал 3 календарь кунидан ошмаган ҳолда ПЗР-тест (рус ёки инглиз тилида) ўтказиш талаб қилинади.

«Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун чипталарни тезлаштириб харид қилиш хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат этмаслигингизни сўраймиз. Чиптада кўрсатилган ва сиз тўлаган нархни таққослашингизни қаттиқ тавсия этамиз», — дейилади хабарда

Аввалроқ Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларни тиклаши тўғрисида хабар берилганди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими биринчи босқичда фақат битта — ҳафтасига бир марта Москва—Тошкент йўналиши амалга оширилишини маълум қилганди. Ушбу хабардан сўнг Россияга учувчи самолёт чипталарига талаб 165 фоизга ўсганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар