• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга бироз қийин бўлади» — Сардор Қориев ЕОИИга қўшилишнинг Ўзбекистон фармтармоғига плюс ва минуслари ҳақида

    Ўзбекистон фармацевтика соҳаси ўзининг меъёрий ҳужжатларини Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) талабларига мослаштиришни бошлади. Бу ҳақда «Иннопром» халқаро саноат кўргазмасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Қориев маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Агентлик раҳбари ЕОИИ талабларини «жуда қаттиқ» деб атаб, барча маҳаллий корхоналар жаҳон стандартларига мос келиши кераклигини таъкидлаган.

    Шунингдек, Сардор Қориев Ўзбекистон фармацевтика саноатининг ЕОИИ билан бирлашувининг плюс ҳамда минус томонларига тўхталиб ўтган.

    «Плюс жиҳатларига келадиган бўлсак [ЕОИИнинг — таҳр.] — бу катта бозор. Фармбозорларнинг ‘мини-глоболизацияси’ бошқа мамлакатлардаги ривожланиш жадаллигини ушлаш имконини беради. Изоляцияланган бозорда мавжуд бўлиш доим осон. Аммо ташқи бозорга чиқилмаса, дунёда содир бўлаётган трендларни қўлдан чиқариш мумкин», — дейди у.

    Қориев Россия биотехнологияси соҳасининг ривожланганини, Ўзбекистонда эса ушбу йўналиш энди ривожланишни бошлаганини мисол қилиб келтирган.

    «Минус томонлари — жуда қаттиқ назорат. Бу каби интеграция, глобализация бор экан маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бироз қийин. Чунки ҳаммага шартлар, талаблар бир хил… Яна бир минус жиҳати интеграция амалга ошмоқда, ўйин қоидалари бир хил ва кўплаб корхоналарга қийин бўлади. Яъни интеграцияга тайёр бўлмаган корхоналар фармбозорни тарк этишга мажбур бўлади», — дейди Сардор Қориев.

    Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда 1,17 миллиард долларлик тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотларини импорт қилган (ундан олдинги йилга нисбатан ўсиш — 24,6 фоиз) бўлса, 23,4 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилган (ўсиш — 2,4 баравар). 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ички ишлаб чиқариш 235 миллион долларга баҳоланмоқда.

    2020 йилнинг мартида Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ЕОИИнинг Ўзбекистон фармсаноатига таъсирини баҳолаган эди. Хусусан, маҳаллий ишлаб чиқаришларга берилган имтиёзларнинг бекор қилиниши фармацевтика маҳсулотлари нархининг ошишига олиб келади, бироқ ўтиш даврига эришилса, имтиёзлар бекор қилинишини узайтириш имкониятидан фойдаланиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 10 йил давомида 10-15 фоизли узилишларни қисқартириши мумкин.

    Дори воситаларининг экспортида келинадиган бўлса, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, унинг ҳажми катта эмас ва асосий қисми (90 фоиздан ортиғи) учинчи давлатлар улушига тўғри келади. ЕОИИга қўшилиш нуқтаи назарига кўра, мавжуд экспорт ҳажми ўзгариши кутилмаяпти. Шу билан бирга, 220 та компаниядан 10 таси GMP махсус сертификатига эгалиги инобатга олинса (2020 йил охиридаги маълумотлар), маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини ЕОИИ мамлакатларида сотиш имкониятига эга эмас, чунки иттифоқ шартларига кўра, 2026 йилда барча фармацевтика маҳсулотлари GMP стандарти бўйича сертификациядан ўтиши лозим.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 11 декабрь куни бўлиб ўтган Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) видеоанжуман шаклидаги саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон ЕОИИ бозорида тўлақонли иштирок этишни режалаштирмоқда

    07.04.2021, 12:13   Изоҳ (0)   20264
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Шаҳарнинг дарвозаси жойида турибдими ўзи?» — Комил Алламжонов Ўзбекистонга келган «курдистонлик табиб» атрофида бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди

    07.04.2021, 11:56

    Наманганда йўлдан ўтаётган мактаб ўқувчиларини босиб кетишига бир бахя қолган Lacetti ҳайдовчиси жаримага тортилди

    07.04.2021, 11:16

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 192 кишида коронавирус тасдиқланди, бир киши COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этди

    07.04.2021, 10:35

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 14 мингдан ортиқ фуқаро эмланди

    07.04.2021, 10:21

    Қорақалпоғистон Конституциясининг янги нашри чоп этилди

    07.04.2021, 08:44

    Андижондан олиб қочилган Spark Наманганда эҳтиёт қисмларига ажратилган ҳолда топилди

    07.04.2021, 08:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.