Барча бадавлат инсонлар оиласи ёки рафиқаси учун совға олишда пулни аямайди, дейиш нотўғри. Сабаби уларнинг орасида тежамкор ёки зиқналари ҳам бор. Аммо бугунги қаҳрамонларнинг рафиқалари турмуш ўртоқ борасида анча омадли. Чунки улар байрамларда кутилмаган қимматбаҳо совғаларни қабул қилиб олади.

Дэвид Бекхэм

Фото: Grazia

Машҳур футболчи муҳтожларга ёрдам бериши ҳамда хайрия ишларида фаол қатнашиши кўпчиликка маълум. Шунингдек, юлдуз оиласига ҳам максимал даражада эътибор қаратади. У рафиқаси Викториянинг бизнесига салкам 32 миллион доллар сармоя киритган. Викториянинг туғилган кунида эса тимсоҳ терисига олмос билан ишлов берилган 280 минг долларлик Birkin сумкасини совға қилган.

Жей Зи

Фото: Grazia

Албатта, Жей Зини рафиқаси учун сарфлаган пулига қараб, оиласига содиқ деб бўлмайди. Аммо Беёнсенинг туғилган кунида 350 минг долларга Birkin сумкаси, 4 миллион долларга орол ҳамда ўнлаб заргарлик буюмларини совға қилган. Рэпернинг рафиқасига совға қилган энг қимматбаҳо ҳадяларидан бири баҳоси 5 миллион доллар бўлган 18 қиротли олмос узук эди.

Жиган

Фото: Grazia

Жиган ҳам севимли рафиқаси Оксана Самойловага бир қанча ҳашаматли совғаларни тақдим этган. Катта қизи Ариэла туғилганидан сўнг 130 минг долларлик Bentley Cоntinental автомобили, кейинроқ 262 минг доллар қийматга эга Rolls-Royce Wraith машинасини совға қилган.

Канье Уэст

Фото: Grazia

Рэпер Ким Кардашьянга бир неча ресторанлар совға қилган. Шунингдек, юлдузнинг рафиқасига аталган яна бир қанча ажойиб совғалари ҳам мавжуд эди. Масалан, қутида Аirpods, Adidas компаниясига тегишли пайпоқ ва Микки Маус ўйинчоғини ҳадя этди. Лекин бу оддий совғалар билан бир қаторда Apple, Adidas, Disney, Amazon ва Netflix компанияларининг қиймати 200 минг доллардан ортиқ бўлган акциялар ҳам мавжуд эди. Афсуски, рэпернинг сахийлиги ҳам оилани мустаҳкамлай олмади.

Роман Абрамович

Фото: Grazia

Роман Абрамович тарихда ҳам энг сахий инсон сифатида қолиши аниқ. У ўзининг 100 миллион долларлик бадиий тўпламини собиқ рафиқаси Дарья Жуковага ҳадя қилган. Оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотларга кўра, ушбу коллекцияга рус рассоми Илья Кабаковнинг 30-60 миллион долларлик 40 та сурати, Фрэнсис Бэконнинг 86 миллион доллар ва Люсьен Фрейднинг 33 миллион долларлик асарлари киритилган.