• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда вакцина олишдан аввал қандай тайёргарлик кўриш кераклиги айтилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институтининг юқумли касалликлар шифокори Соҳиба Утегенова вакцина олишдан аввал қандай тайёргарлик кўриш ва нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида батафсил маълумот берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унинг айтишича, ҳар бир шифокор эмланишга келган фуқарони тўлиқ текширувдан ўтказиши лозим. Жумладан, қон босими, тана ҳарорати, пульс сатурацияси ҳақида маълумотга эга бўлишлари лозим.

    Шунингдек, ҳомиладорлик эҳтимоли мавжуд бўлган 18—45 ёшдаги аёлларга вакцинадан олдин ҳомиладорликни тест орқали аниқлаш ҳам тавсия этилади. Бундан ташқари вакцинациядан олдин шифокорга қабул қилаётган дорилари ҳақида ҳам айтиш лозим.

    «Ҳозирда оммавий вакцинация 65 ёшдан юқори аҳоли ўртасида амалга оширилмоқда. Катта ёшдаги инсонларда, истайсизми ёки йўқми, ёндош касалликларининг кечиши кузатилади. Бироқ вакцина олишга келган фуқаронинг ўша куни қон босими меъёрда бўлиши керак. Худди шундай қандли диабет билан қийналаётган инсонларнинг ҳам вакцина олинадиган куни қанд миқдори нормал ҳолатда бўлиши талаб этилади», — деган ССВ Вирусология илмий-текшириш институтининг юқумли касалликлар шифокори.

    Соҳиба Утегенованинг таъкидлашича, вакцина олиш кунидан 72 соат оралиғида тана ҳарорати кўтарилган инсонларга вакцина олишларига рухсат этилмайди. Тромбоцитопения, яъни қон ивишига алоқадор касаллиги мавжуд бўлган ёки антикоагулянт қабул қилаётган беморлар, қолаверса, аутоиммун ёки иммун танқислиги билан касалланган, талоқ органида муаммолари борлар, буйрак жарроҳлигини бошдан ўтказганлар, сўнгги 6 ой ичида жароҳатланганларга ҳам вакцина олиш мумкин эмас.

    Шунингдек, иммуномодуляторлар, глукокортикозоидларнинг иммуносупрессив дозасини қабул қилаётганлар (доза: 1 ҳафтадан кўп даврда кунига 20 мг преднизон); моноклонал антитаналар, тимозин, интерферон қабул қилаётганларга ҳам вакцина олишлари тақиқланади. Маҳаллий дори қабул қилаётганлар (мазлар, кўз томизгичлар, бурун спрейи ва ингаляторлар) бундан мустасно.

    Шунингдек, COVID-19’га қарши вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахсларга вакцинадан фойдаланиш тавсия этилмайди. Ўткир юқумли ва юқумсиз касалликлар билан касалланганлар ҳам вакцина қабул қилмайдиганлар қаторига киритилиши мумкин.

    Шифокорнинг таъкидлашича, эмлашдан сўнг сауна, ҳаммом қабул қилиш ва инъекция соҳасига муолажалар ўтказиш тақиқланади.

    Вакцина олган фуқаро эмлашдан сўнг дастлабки 30 дақиқа давомида шифокор кузатувида бўлади. Кейин 3 кун давомида шифокор ва патронаж ҳамшира томонидан кузатув остига олинади.

    Эслатиб ўтамиз, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. Эмлаш дастлаб қариялар, соғлиқни сақлаш ходимлари, ОАВ вакилларида кўнгилли тарзда ўтказилади. 6 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши жами эмланганлар сони 49 602 нафарга етди. Улар AstraZeneca ва Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланмоқда. Ўзбекистонда тўлиқ эмлаш курсини тамомлаган фуқароларга QR-кодли сертификат берилади

    Мазвуга доир:

    • Ўзбекистонда аҳолининг кўпчилиги коронавирусга қарши эмланишни истамаётгани маълум бўлди
    • Ўзбекистонда нега болалар COVID-19’га қарши эмланмаяпти?

    07.04.2021, 18:46   Изоҳ (0)   17203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмазорда вояга етмаган бола тенгдошини пичоқлаб қўйди

    07.04.2021, 18:22

    Ўзбекистонда 2021 йил бошидан қанча гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилгани маълум қилинди

    07.04.2021, 18:10

    Фото: Эҳтиёжманд фуқаронинг уйида ғишт тераётган Қўқон ҳокими

    07.04.2021, 17:58

    Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий жорий этилди

    07.04.2021, 17:34

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилди

    07.04.2021, 16:45

    «Мактаблардаги муаммоларни юзимизга солиш ўрнига ёрдам берадиган раҳбарлар кўпаяверсин» — Шерзод Шерматов

    07.04.2021, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.