Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки баҳси доирасида кечган «Ливерпуль»га қарши ўйинда (3:1) майдонга тушди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Бу франциялик футболчи учун «Реал» сафида ушбу мусобақа доирасидаги 108-ўйин бўлди. Бензема бу борада мадридликлар собиқ ҳимоячиси Роберто Карлосни (107 та ўйин) ортда қолдирди.

Шу тариқа Бензема испаниялик бўлмаган футболчилар орасида «Реал» таркибида ЕЧЛда энг кўп майдонга тушган ўйинчига айланди.

«Реал» сафида Чемпионлар Лигасида ўйин ўтказиш борасидаги умумий рўйхатда фақат уч нафар футболчи Каримдан олдинда бормоқда: Серхио Рамос (128), Рауль (130) ва Икер Касильяс (150).

33 ёшли футболчи Ла Лига жорий мавсумида 25 ўйин ўтказиб, 18 гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланди. Шунингдек, Бензема Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумида 5 та гол урди.

Мазвуга доир: Карим Бензема Чемпионлар Лигасида Месси ва Раулнинг рекордини такрорлади

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Spорт24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар