«Барселона» Ла Лига 29-тури доирасида 5 апрель куни бўлиб ўтган «Вальядолид»га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 79-дақиқасида «Вальядолид» ўйинчиси Оскар Плано каталонлар ҳужумчиси Усмон Дембелега нисбатан ишлатган қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Испаниялик собиқ ҳакамлар учрашув ҳаками Хайме Латренинг бу қарори юзасидан ўз муносабатини билдириб ўтди. Уларнинг фикрига кўра, Латре бу вазиятда хатога йўл қўйган.
«Агар ҳакам қизил карточка билан боғлиқ вазиятда хатога йўл қўйса, VAR бунга аралаша олади. Улар вазиятни кўриб чиқиши ва ҳакамни чақириши керак эди. Нима бўлишидан қатъи назар бу қизил карточка эмас», — дейди Итурралде Гонсалес.
«Ҳакам бу вазиятда «Вальядолид»га нисбатан ўта адолатсиз бўлди. Дембелега нисбатан ишлатилган фол — қизил карточкали эмас. «Барселона» ҳужум қилаётганди, у йиқитилди, бироқ бу ерда жиддий қўполлик йўқ эди», — дейди Андухар Оливер.
Мазкур қизил карточкадан кейин «Барселона» сўнгги дақиқаларда босимни оширди ва 90-дақиқада гол уриб, ғалабани илиб кетди. Голга Дембеле муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)