Андижон вилояти Шаҳрихон туманида тўртта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 3 апрель куни соат 15:40 ларда Cobalt, Nexia-3, Lacetti ва Damas иштирокида содир бўлган. Авария оқибатида Cobalt’нинг 41 ёшли ҳайдовчиси ва Damas йўловчиси жароҳат олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда Lacetti ва Spark тўқнашуви оқибатида ҳайдовчиларнинг бири шифохонага ётқизилгани, Қорақалпоғистонда Cobalt йўл четидаги бетонга урилиши оқибатида машина ҳайдовчиси вафот этгани, Самарқандда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Spark пиёдани уриб юборгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)