Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Маълум қилинишича, 2021 йил 3 апрель куни Тахтакўпир тумани 4Р-176 Нукус–Чимбой йўлининг 108–109-километрида ЙТҲ содир бўлган. Нукус шаҳридан Тахтакўпир туманига қараб келаётган Cobalt русумли автомобили йўлнинг ўнг тарафдаги бетон тўсиққа урилган.
Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Бундан аввал Фарғонада Миллий гвардия ходими хизмат машинасида фуқарони уриб кетгани, Фарғонада маст ҳайдовчи икки нафар пиёдани уриб юборгани ҳамда Тошкентда Cobalt қарама-қарши йўналишдаги Lacetti’га урилиши оқибатида икки киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.