Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг қўшимча йўлида юзага келган носозлик туфайли транспорт ҳаракати вақтинча чекланиб, автобус йўналишлари ўзгартирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Юнусобод тумани Юнусобод деҳқон бозори қаршисида диаметри 1400 миллиметр бўлган сув қувурида юзага келган носозлик туфайли 4 апрель 10:00 дан 24:00 гача авария тиклаш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан, мазкур ҳудудда йўл транспорти воситалари ҳаракати чекланади. Қуйида вақтинча жамоат транспорти ҳаракати йўналиши кўрсатилган.
Бундан аввал Тошкентдаги «Қўйлиқ» кўприги 20 апрелгача автомобиллар ҳаракати учун ёпилгани ҳамда Аҳмад Дониш кўчаси «кармашка» йўлларининг бир қисми 1 ой муддатга ёпилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)