• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Францияда умуммиллий карантин жорий қилинди

    Франция президенти Эмануэл Макрон мамлакатнинг барча ҳудудларида тўрт ҳафталик карантин жорий қилди. Бу ҳақда Макроннинг аҳолига қилган мурожаатномасига таяниб, France24 телеканали хабар берди, деб ёзмоқда «РБК».

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кескин кўпайгани карантиннинг қайта жорий этилишига асосий сабаб бўлди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилот (ЖССТ) маълумотларига кўра, Францияда 20 январда 23 347 кишида, 20 февралда 23 170 кишида коронавирус аниқланган, март ойининг ўрталаридан бошлаб бу кўрсаткич ўса бошлаган: 12 мартда 27 166 кишида, 17 март куни 29 145 кишида, 26 март куни 45 401 кишида коронавирус қайд этилган. 1 апрель куни эса бу кўрсаткич 58 828 нафарга етди.

    «Вирус нафақат юқумли, балки ўта хавфли ҳам», — деди давлат раҳбари ва «ҳозир жонлантириш бўлимидаги беморларнинг 44 фоизи 65 ёшдан кичик» эканини таъкидлади.

    Францияда карантин сабабли жорий қилинган чора-тадбирлар:

    • мамлакатнинг барча ҳудудида соат 19:00 дан комендантлик соати йўлга қўйилди;
    • ходимларнинг имкон борича масофавий иш тартибига ўтиши белгиланди;
    • болалар боғчаси, мактаб ва коллежларнинг фаолияти уч ҳафтага тўхтатилди, талабалар ҳафтада бир марта университетга бориши мумкин;
    • бирламчи эҳтиёж маҳсулотларини сотмайдиган дўконлар ёпилди, китоб ва мусиқа дўконлари, шунингдек, хўжалик маҳсулотлари дўконлари бундан мустасно. Сартарошхоналар ҳам фаолиятини давом эттиради;
    • изоляция ҳудудидан жиддий сабабларсиз 10 километрдан ортиқ масофага чиқиш тақиқланади; францияликлар бир ҳудуддан бошқа ҳудудга фақат Пасха байрамида бориши мумкин.
    Шунингдек, Макрон ўзининг Twitter саҳифасида тез орада жонлантириш бўлимларида ўринлар сони 10 мингтагача оширилиши, бу эса тиббиёт муассасаларида оғир касаллар кўпайишининг олдини олиши ҳақида ёзди.

    Аввалроқ Франциянинг 19 та ҳудудида карантин чоралари жорий қилинган эди. Улар орасида пойтахт ҳудудида жойлашган Ил-де-Франц, Лион ва мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги шаҳарлар ҳам бор эди. Давлат таркибига жами 101 та ҳудуд киради, улардан бештаси Франциянинг асосий ҳудудидан узоқда, денгиз бўйида жойлашган. Мамлакат бўйлаб 19:00 дан 06:00 гача комендантлик соати жорий қилинган, шунингдек, барлар, ресторанлар, музейлар, кинотеатрлар ва одамлар йиғиладиган бошқа жойлар фаолияти тўхтатилган.

    Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотларига кўра, бугунги кунда Франция коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда тўртинчи ўринда турибди. Пандемия бошидан буён 4,7 миллион аҳолида коронавирус аниқланди, 95 мингдан ортиқ бемор вафот этди. 1 апрель куни мамлакатда 58 828 кишида коронавирус аниқланди, 299 киши вафот этди.

    Аввалроқ Франция президенти Россия ва Хитойнинг COVID-19’га қарши вакциналар етказиб бериш соҳасидаги ҳаракатлари туфайли Европа янги турдаги жаҳон урушига дуч келганини айтган эди. Унинг фикрига кўра, Европа мамлакатлари вакциналар масаласида бошқаларга қарам бўлмаслик учун зарур чораларни кўриши керак.

    Шунингдек, Франция президенти Эммануэль Макрон аҳолини коронавирусга қарши эмлаш имкониятларини максимал даражада оширишга чақирди. Эмлаш марказига ташрифи давомида Макрон вакцинация «максимал» бўлиши ва ҳафтанинг етти кунида «эрталаб, тушдан кейин ва кечқурун» ўтказилиши кераклигини айтди.

    Париж шаҳрининг чеккасида жойлашган мамлакатдаги энг йирик Stade de France спорт аренасида эса коронавирусга қарши эмлаш жараёни олиб бориладиган катта кўламли вакцинация маркази ташкил этилиши маълум қилинди.

    У ерда вакцинация карантин туфайли ёпилган стадионга жамоатчилик кириши учун рухсат берилганидан кейин — апрель ойининг бошида старт олиши кутилмоқда. Маҳаллий ҳукумат вакилининг таъкидлашича, бу ҳафтасига 10 минг кишини вакцина билан таъминловчи ҳақиқий «вакцинадром» бўлади.

    Мавзуга доир: Европа Иттифоқида 15 июндан вакцинация паспортлари жорий қилинади

    03.04.2021, 21:15   Изоҳ (0)   23584
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Конгресси биноси олдидаги тўсиққа машина келиб урилди. Ҳайдовчининг ҳужуми туфайли полициячи ҳалок бўлди

    03.04.2021, 20:20

    Байден ва Зеленский қарийб бир соат давом этган илк музокараларни ўтказди

    03.04.2021, 17:14

    АҚШ воситачи давлатлар орқали Эрон ядровий келишувига қайтиши мумкин

    03.04.2021, 14:15

    Беларусь давлат хавфсизлик қўмитаси Тихановскаяни террорчиларга алоқадор одамлар рўйхатига киритди

    03.04.2021, 10:28

    Тайванда поезд ҳалокати қурбонларининг сони 51 киши экани маълум бўлди

    02.04.2021, 21:10

    Дунёда коронавирусга чалинганлар сони қарийб 130 миллионга етди. Бразилия касаллик ўчоғига айланди

    02.04.2021, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.