Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов бугунги кунда диплом керакмаслиги тўғрисидаги фикрга қўшилишини, бироқ таълимга эҳтиёж борлигини таъкидлади. Бу ҳақда у қирғизистонлик блогер Адилет Ногойбаев билан суҳбатда маълум қилган, деб ёзади Spot.

Фото: Дарё / Мадина Нурман

Фото: Дарё / Мадина Нурман

«Диплом шунчаки таълим кўрганликни тасдиқлайди, бироқ сизда диплом бор-у, лекин билим бўлмаса, бу ғалати», — дейди тадбиркор.

Зафар Ҳошимовнинг сўзларига кўра, у ушбу мавзуни олий маълумотли инсонларни ишга олиш фикрига содиқ бўлган укаси (Алишер Ҳошимов, «Korzinka.uz» раҳбарларидан бири — таҳр.) билан муҳокама қилган. Бу олий маълумотли инсон дедлайн, белгиланган муддат ва шунга ўхшаш нарсаларни тушуниши билан изоҳланган.

«Бир томондан, диплом аҳамиятга эга эмас, бироқ бошқа томондан, у инсон ўзига мақсад қўйганини, университетга киргани, босқичлардан ўтгани, имтиҳонларни топширгани, курс ишларини ёзганидан далолат беради. Яъни, task-based management бўлиб чиқади ва у инсон буни ўзида синаб кўрган бўлади», — дейди тадбиркор.

Аввалроқ Зафар Ҳошимов «Korzinka.uz» 40 миллион доллар жалб этиш учун Сингапурда компания яратишга тўғри келганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар